UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  1 22:35Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  2 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  5 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  18 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5

Самвел Бабаян: "Асосий таркибда тушган айрим футболчилар ўз даражасини кўрсата олмади" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Асосий таркибда тушган айрим футболчилар ўз даражасини кўрсата олмади"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Олимпик"дан учралган мағлубиятдан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Кубок доирасидаги ушбу ўйин гуруҳда жамоаларнинг қайси ўринларни эгаллашини аниқлаб берди. Ўйингача биз плей-офф босқичини ҳал қилиб бўлгандик. Бу борада йигитлар билан гаплашиб олгандик. Бугун эса жуда ёмон ўйин намойиш қилдик. Тезлик, концентрация етишмади. Айрим футболчилар эса майдонда деярли кўринмади. "Олимпик"ни ғалаба билан табриклайман, улар гуруҳдан чиқиш учун борини бериб ҳаракат қилишди, яхши ўйин кўрсатишди. Умуман олганда, бу рухий ҳолат билан боғлиқ. Термаларнинг ўйинлари яқинлашиб келмоқда, бу эса клубларга бироз дам берилади дегани. Бироқ жамоа учун бу таъсир қилмаслиги керак. Чунки мухлисларимиз олдида бироз қарзларимиз бор. Ва ҳар бир ўйинда биз бор кучимиз билан ўйнаб, сифатли ўйин кўрсатишимиз керак.

- Тошкентдаги ўйинлар "Навбаҳор" учун қийин ўтяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Фақатгина бу ердаги эмас барча ўйинлар шундай ўтмоқда. Келинг, бу кубок ўйини бўлгани учун эътибордан четда қолдирамиз. Чунки бу ўйиннинг аҳамияти бошқача. Турнир жадвалидаги ҳолат муҳим аҳамият касб этади. Балки, ўйинга бўлган рухий тайёргарлик ҳам муҳим роль ўйнаган бўлиши мумкин. Умуман олганда, фикр қилдириш қийин. Масалан, чемпионатда пароканда бўлиб кетган ўйинларимиз йўқ. Чемпионатда мағлуб бўлган ўйинларимизда энг камида дурангга лойиқ эдик. Бугун эса тўғрисини айтаман, жирканчли ўйин кўрсатдик.

- Бугунги мағлубият жамоанинг рухий ҳолатига қандай таъсир ўтказади?

- Илк навбатда, биз асосий таркибда тушмаётган футболчиларга имконият бердик. Бу эса фикрлашга бироз таъсир ўтказади. Юқори ўринлар учун курашишга жамоада захира ўриндиғи ҳам узун бўлиши керак деб ҳисоблайман. Шунингдек, майдонга тушадиган футболчиларнинг сифати ҳам белгиланган даражада бўлиши лозим. Афсуски, бугунги ўйин орқали биз кўп нарсаларни кўриб олдик. Ҳозирча жамоа юқори жисмоний ҳолатига кириб олмади. Бунинг ўзига ҳос сабаблари бор. Бу баҳс барча томонлама фойдали бўлади. Ўйинни чуқур тахлил қилиб чиқамиз, хатоларни кўрамиз, шунингдек, шу орқали таркибни оптималлаштиришни ҳам кўриб чиқамиз. Умуман олганда буни бир марта амалга оширгандик ҳам. Навбатдаги босқичга чиққанимиз сабабли ротация қилиб кўргандик. Афсуски, асосий таркибда тушган айрим футболчилар ўз даражасини кўрсата олишмади. 

- Демак, иккинчи даврада таркибни кучайтириш ишлари бўлиб ўтади.

- Барчасини вақт кўрсатади. Ҳозирча бизни барчаси қаноатлантирмоқда. Клуб ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ишламоқда. Шунингдек, бизда белгиланган бюджет бор. Ундан кўпроғини ишлатиб ташлай олмаймиз. Ўз вақти келганида таркиб борасида ҳам ўйлаймиз. Айни дамда бир қанча футболчилар етарлича ўйин амалиётига эга бўлишмаяпти. Балки, шу сабабли улар ўз даражасини йўқотиб қўйишгандир. Шу боисдан тажриба ва ўйин амалиётига эга бўлиши учун айрим футболчиларни ижарага бериш вариантларини кўриб чиқармиз. Натижа сабабли барча футболчига имконият бера олмаймиз. Чунки натижа бизга доимо босим бериб туради. Таркибни кучайтириш борасидаги гапларни ҳали биргаликда ўйлаб кўрамиз. 

- "Олимпик" билан Намангандаги баҳс давомида Сиз футболчингиз майдонда ётиб олганида уни тезроқ ўрнидан туриб, ўйинга қўшилишини талаб қилгандингиз. Ўшанда Сиз вақтни чўзиш футболнинг зарарига ишлашини айтгандингиз. Бугун эса "Олимпик" футболчилари ўзларини бошқача тутишди. Бу ҳолатга қандай қарайсиз?

- Бундай ҳолатлар тизимсиз бўлади. Ҳа, рақиблар вақт чўзган бўлиши мумкин. Бундай нарсалар мураббийлар штабининг йўналишига боғлиқ деб ўйлайман. Футбол ўйинларида, айниқса, сўнгги дақиқаларда бундай айёрликлар кўп бўлиб туради.

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика