UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  1 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  7 18:30Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0 (матнли трансляция)  8 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  12 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  5 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  5

Самир Бекрич: “Бунёдкор” менинг қадрдон ва севимли жамоам” Янгиликлар

Самир Бекрич: “Бунёдкор” менинг қадрдон ва севимли жамоам”

Ривалдо давридан сўнг Тошкентнинг “Бунёдкор” клубида бир қатор кучли легионерлар тўп тепишган Сато Минори, Олександр Пишур, Иван Милошевич, Самир Бекрич, Шакер Зуаги...

Ушбу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Бу футболчиларнинг айримлари клубда узоқ қолишмади. Жумладан, босниялик Самир Бекрич бир ярим йил муддат ўйнаган бўлсада, эсда қоларли лаҳзаларни тақдим этди. Яқинда у билан ижтимоий тармоқ орқали боғланиб суҳбатлашдик. У суҳбат жараёнида Элдор Шомуродов мавзусига алоҳида тўхталиб ўтди.

- Салом Самир, ишлар қандай кетяпти? Қайси жамоада тўп тепяпсиз?

- Салом. Ҳаммаси яхши. “Бунёдкор”дан кейин Босниянинг “Железничар”да бир мавсум тўп тепдим. Сўнг мамлакатда ўз ўрнига эга “Зриньский” сафига қўшилдим. Айни дамда “Слобода” Тузла клуби аъзосиман.

- Ички чемпионат баҳслари савияси ва даражаси бўйича қитъанинг кучли лигалари билан тенглаша оладими? Томошабинларнинг футболга қизиқиши ва стадионларга ташрифи ҳусусида...

- Миллий чемпионат савияси ёмонмас. Кўплаб кучли ва маҳоратли футболчилар тўп тепишади. Терма жамоамиз ҳам 2014-йил Бразилия мундиалида қатнашди. У ерда биласиз юлдуз футболчилар кўп нарсани ҳал қилишга қодир. Масалан сардор Эдин Жеко, Миралем Пьянич, дарвозабон Асмир Бегович. Томошабинларга келсак, ҳамма жойда бўлгани каби стадионлардаги трибуналарни тўлдириб ишқибозлик қилишади.


- Келинг суҳбатимизни “Бунёдкор” жамоасидаги хотираларингиз билан давом эттирсак...

- Албатта. “Бунёдкор” менинг қадрдон ва севимли жамоам. Ҳар бир учрашувни кузатиб боряпман. Шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоасига бефарқ эмасман. Кўплаб футболчилар, дўстлар орттирдим. Бундан жудаям хурсандман. Рустам Ашурматов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Сардор Рашидов, Достон Ҳамдамов каби иқтидорлар билан бир клубда бўлганимдан бахтлиман. Клубимдаги жамоадошларимга доим ўзбеклар ва у ердаги клублар ҳақида гапириб бераман. У ерда икки ажойиб йилни ўтказдим. Ҳамма-ҳаммаси учун уларга раҳмат айтаман. Ўйлайманки, насиб қилса яна тез орда учрашамиз. Умуман юртингиз ва Тошкент борасида гапларим кўп. Тўғриси барчангизни соғиниб қоламан.

- “Қалдирғочлар” сўнгги бор 2016 йил чемпионатимиз совриндорига айланганди. Лекин, шу вақтгача натижа қўлга киритилмади. Бироқ, клуб қошидаги академия муваффақиятли фаолият юритмоқда...

- Ҳа. Академияга гап бўлиши мумкин эмас. Эшитшим бўйича яқинда икки юлдузли номни олар экан. Кўп ёш футболчилар бор. Уларга вақт бериш керак, бир ёки икки йилдан сўнг натижа ҳам ижобий кўриниш олади ва мевасини беради. Юқорида келтирган номларим бунга яққол мисол. Кутиш лозим. Ишонч билан айта оламан жамоа кейинги йил бемалол чемпионлик учун курашади.

- Аслида “Машъал” тарбияланувчиси бўлган, катта футболчи сифатида эса пойтахтда танилган Элдор Шомуродовнинг “Ростов”да қайд этаётган кўрсаткичларидан хабардор бўлишингиз табиий...

- У нафақат клубида, терма жамоада ҳам кўплаб голлар киритяпти. Вадим Абрамов бош мураббий бўлганидан шодман. Шомуродовнинг Россиядаги ўйинларини кузатиб боряпман. Деярли ҳар бир ўйинда голларга муаллифлик қилмоқда. Мен ўйнаган пайт у ёш эди. Ҳозир эса юқори даражага чиқди. Унинг уша пайтдаги потенциалидан буни кутгандим. Аввалгидан кўра янада кучга тўлган.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика