Самарқандда “Футзал” мажмуаси таъмирланмоқда

Narzulla Saydullayev
23 янв 2017, 16:07
Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 4-тур баҳслари олдидан Самарқанд шаҳридаги “Футзал” мажмуаси таъмирланмоқда.

Ҳозирда мажмуанинг устки томлари янгиланиб, футзал мухлислари учун барча қулайликлар яратилмоқда. “Футзал” мажмуасининг ички ва ташқи кўринишлари замонавий қилиб ўзгартирилиб, олиб борилаётган таьмирлаш ишларининг сўнгги босқичида жаҳон стандартларига мос равишда янги паркет ётқизилиши режалаштирилган.

Эътиборлиси, мажмуанинг ёнида яна бир футзал майдончаси барпо этилиши ҳам кўзда тутилган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: samfutbol.uz