UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  0 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  3 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  3 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  1 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  16 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  1 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  1 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  4 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  3 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  3 07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  4 03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   6 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  1

Самандар Ризомов: "Ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Мухлислар яратиб берган чиройли атмосфера учун раҳмат" Янгиликлар

Самандар Ризомов: "Ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Мухлислар яратиб берган чиройли атмосфера учун раҳмат"

Тожикистон футзал терма жамоаси аъзоси Самандар Ризонов 1-турдан ўрин олган Тожикистон - Марокаш (2:4) учрашувидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Тожикистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатидаги тарихий дебюти билан табриклайман. Марокашга қарши кечган дастлабки учрашув ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Бу биз учун биринчи ўйин эди. Катта мусобақадаги дастлабки ўйинимизни ўтказдик. Бугун кучли жамоага қарши ўйнадик. Кейинги учрашувларда янада яхшироқ натижа қайд этишга интиламиз.

- Марокаш дунёдаги энг кучли терма жамоалардан бири ҳисобланади, лекин шунга қарамай Тожикистон бугун жуда яхши таассурот қолдирди. Тожикистон терма жамоасига ижобий натижа қайд этиши учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Биз яратган вазиятлардан фойдалана ололмадик. Фақатгина реализация туфайли бугун мағлуб бўлдик.

- Кейинги рақиблар Португалия ва Панама терма жамоалари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Кейинги учрашувлардаги мақсадимиз паркетга чиқиб, фақатгина курашиш ва боримизни бериш.

- Бугунги учрашувни бевосита аренадан томоша қилиш учун жуда кўп тожикистонлик мухлислар ташриф буюришди. Шунингдек, ўзбекистонлик мухлислар ҳам Тожикистон терма жамоасини қўллаб-қувватлашди. Мухлислар яратган атмосфера ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бизга мухлислик қилган барча ишқибозларга раҳмат айтаман. Кейинги учрашувларда ҳам шундай атмосфера бўлади, деб умид қиламан.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Футзал бўйича ЖЧ. Тожикистон терма жамоаси дастлабки турда Марокашга мағлуб бўлди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика