Салоҳ ўз қишлоғига катта миқдорда егулик жўнатди

Eldor Akmurzayev
18 апр 2020, 21:50
“Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳ навбатдаги хайрияга қўл урди.

27 ёшли футболчи Мисрдаги қадрдон қишлоғи Нагригга 1000 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини юборди. Отасининг сўзларига кўра, қишлоқ дезинфекция қилинган ва маҳаллий аҳолига ҳимоя ниқоблар ҳам тарқатилган.

Мисрда COVID-19 билан касалланганлар сони 2844 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 205 киши вафот этди, 646 бемор эса тўлиқ тузалди.

Аввалроқ, Муҳаммад ватанига 1 млн евродан кўпроқ маблағни инсонпарварлик ёрдами сифатида жўнатгани ҳақда хабар бергандик.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Egypt Independent

Сўнгги янгиликлар

Барча ›