

Учрашув 2-таймида меҳмонлар форварди Муҳаммад Салоҳ рақиблар дарвозасини ишғол этди ва мерсисайдликлар сафида юбилей 100-голини уришга эришди. Салоҳ ушбу натижани “қизиллар” либосидаги 159-ўйинида қайд этди.
Шунингдек, мисрлик АПЛ жорий мавсумидаги голлари сонини 6 тага етказиб олиб, тўпурарлар рўйхатида 2-ўринда бораётган Сон Хён Мин ("Тоттенхэм") билан тенглашиб олди. Улардан олдинда эса 7 та тўп билан Доминик Кальверт-Льюин (“Эвертон”) бормоқда.



