Салоҳ “Ливерпуль” билан шартномасини узайтиришни хоҳламади
12 мар 2022 09:10
Янгиликлар
Салоҳ “Ливерпуль” билан шартномасини узайтиришни хоҳламади
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Унга кўра, Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль” билан шартномасини узайтиришни истамади. Мисрлик билан амалдаги келишув 2023 йил июнида ўз якунига етади. Салоҳни янги битим шартлари қониқтирмади.
29 ёшли футболчи жорий мавсум клуб либосида 34 ўйинда қатнашиб, 27+10 натижа кўрсатмоқда.
Фикрлар