

“Норвич” мисрлик футболчи учун АПЛда ўзи қарши ўйнаган 23-жамоа бўлди. Салоҳ АПЛдаги 21 та жамоа дарвозасини ишғол қила олган. Фақатгина 2 жамоа — “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Суонси” клубларига гол ура олмаган.
Қайд этиш жоиз, мисрлик ҳужумчи “Манчестер Юнайтед”га қарши 4 та, “Суонси” қарши эса 2 марта майдонга тушган.



