Салихамиджич: "Алаба кетишига тайёр бўлишимиз керак"

Alisher
4 ноя 2020, 15:34
"Бавария" спорт директори Хасан Салихамижич шартномаси 2021 йилда якунланадиган Давид Алаба ҳақида гапирди.

"Мен сизга нима бўлганини айтиб беришим мумкин. Биз музокаралар ўтказдик ва Давидга таклиф бердик. У эса буни рад этди.

Бундан кейин ҳам музокаралар бўлди. Биз Алабанинг жамоамиздан кетишини тахмин қилишимиз ва бунга тайёр бўлишимиз керак", - дейди Салихамижич.

Эслатиб ўтамиз, австриялик футболчи фаолиятини Ла Лигада давом эттирмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky