UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  0 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  0 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  35 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  4 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0

Саид Бузамбу: "24 йил деганда мундиалда қатнашиш бахтига мушарраф бўлдик" Янгиликлар

Саид Бузамбу: "24 йил деганда мундиалда қатнашиш бахтига мушарраф бўлдик"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финалида Украинага қарши ўйиндан сўнг (1:3) Нидерландия аъзоси Саид Бузамбу сайтимизга интервью берди.

"Бугун қийин ўйин ўтказдик, сабаби футзал оламида ўз ўрнига эга Украинага қарши майдонга тушгандик. Улар Европанинг энг кучли жамоаларидан бири саналади, қолаверса, рақиб жамоада тажрибали, индивидуал хислатларга эга футзалчилар бисёр. Бизда эса профессионаллик уларнинг даражасидек эмас. Ўйин давомида бирга-бир вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақиб жамоанинг тажрибаси ўз сўзини айтди. Украина ғалабага лойиқ эди. 

Ҳар қандай футзалчи учун жаҳон чемпионатида иштирок этиш катта орзу саналади. Айниқса, биз учун. Сабаби 24 йил деганда мундиалда қатнашиш бахтига мушарраф бўлдик. Бошқа орзуларимиз ҳам бор эди, жумладан, дунёнинг энг кучли саккиз жамоаси орасида бўлишни хоҳлагандик. Афсуски, бу амалга ошмади. Ҳозир жуда тушкун кайфиятдамиз. Аммо эртадан хатоларимизни кўриб чиқиб, кейинги турнирларга тайёргарликни бошлаймиз. Умуман олганда, жаҳон чемпионати яхши ташкиллаштирилибди. Мундиал ўз маҳоратинингизни кўрсатиш имконини берадиган энг йирик мусобақа ҳисобланади", деди Нидерландиянинг ягона голи муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия "А" гуруҳида иштирокини бошлаб, 2-ўрин билан 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритганди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика