UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:50АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1 (матнли трансляция)  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  113 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  2 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Саид Бузамбу: "24 йил деганда мундиалда қатнашиш бахтига мушарраф бўлдик" Янгиликлар

Саид Бузамбу: "24 йил деганда мундиалда қатнашиш бахтига мушарраф бўлдик"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финалида Украинага қарши ўйиндан сўнг (1:3) Нидерландия аъзоси Саид Бузамбу сайтимизга интервью берди.

"Бугун қийин ўйин ўтказдик, сабаби футзал оламида ўз ўрнига эга Украинага қарши майдонга тушгандик. Улар Европанинг энг кучли жамоаларидан бири саналади, қолаверса, рақиб жамоада тажрибали, индивидуал хислатларга эга футзалчилар бисёр. Бизда эса профессионаллик уларнинг даражасидек эмас. Ўйин давомида бирга-бир вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақиб жамоанинг тажрибаси ўз сўзини айтди. Украина ғалабага лойиқ эди. 

Ҳар қандай футзалчи учун жаҳон чемпионатида иштирок этиш катта орзу саналади. Айниқса, биз учун. Сабаби 24 йил деганда мундиалда қатнашиш бахтига мушарраф бўлдик. Бошқа орзуларимиз ҳам бор эди, жумладан, дунёнинг энг кучли саккиз жамоаси орасида бўлишни хоҳлагандик. Афсуски, бу амалга ошмади. Ҳозир жуда тушкун кайфиятдамиз. Аммо эртадан хатоларимизни кўриб чиқиб, кейинги турнирларга тайёргарликни бошлаймиз. Умуман олганда, жаҳон чемпионати яхши ташкиллаштирилибди. Мундиал ўз маҳоратинингизни кўрсатиш имконини берадиган энг йирик мусобақа ҳисобланади", деди Нидерландиянинг ягона голи муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия "А" гуруҳида иштирокини бошлаб, 2-ўрин билан 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритганди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика