UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  2 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5

Сафарда фақат ютқазаётган "Қизилқум", фақат ўз уйида очко олаётган "Сўғдиёна"га қарши. Превью Янгиликлар

Сафарда фақат ютқазаётган "Қизилқум", фақат ўз уйида очко олаётган "Сўғдиёна"га қарши. Превью

Бугун, 22 апрель куни Coca Cola Суперлиганинг 6-тури доирасида "Сўғдиёна" Зоминда "Қизилқум" клубини қабул қилади.


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИ
Бу икки клуб Ўзбекистон чемпионати доирасида ҳозиргача 40 марта тўқнаш келишган. Устунлик "Қизилқум" томонида. 18та ўйинда Навоий шаҳри жамоаси ғолиб бўлган, 9 бор "Сўғдиёна" зафар қучган. Қолган 13та баҳсда ғолиб аниқланмаган

"Қизилқум" ўзаро ўйинларда 55та гол урган, "Сўғдиёна" ҳисобида эса 38та гол мавжуд.

"Сўғдиёна" мезбон бўлган 20та учрашувнинг 9тасида ўзи зафар қучган, 5та баҳсда дуранг қайд этилган. Навоий клуби бу рақиб майдонидан 6 марта ғалаба билан қайтган.

Эътиборлиси, ўтган мавсум "Қизилқм" сафарда ҳам (3:0), ўз майдонида ҳам (2:1) бу рақибни мағлуб этган.


ОХИРГИ ТЎҚНАШУВЛАР
2022 йил "Қизилқум" - "Сўғдиёна" 2:1
2022 йил "Сўғдиёна" - "Қизилқум" 0:3
2021 йил "Қизилқум" - "Сўғдиёна" 1:1
2021 йил "Сўғдиёна" - "Қизилқум" 2:1
2020 йил "Қизилқум" - "Сўғдиёна" 1:1
2020 йил "Сўғдиёна" - "Қизилқум" 1:1


Жиззахда ўтган охирги ўйиндан highlights





ҲАКАМЛАР

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази бўлажак учрашувга бош ҳакам этиб Ғайрат Жўраевни тайинлаган. ВАР ҳаками сифатида эса Рустам Лутфллин ишлайди.

Жўраев Суперлигада 2021 йилдан бош ҳакам сифатида ишлаб келмоқда. Ҳозиргача бу икки жамоа иштирокидаги ўйинларда ҳеч қачон бош ҳакам бўлмаган.


СЎҒДИЁНА – ҚИЗИЛҚУМ
22 апрель. Зомин. "Зомин" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Ғайрат Жўраев, Дилшод Жуманиёзов, Ислом Носиров, Жалолиддин Ҳусниддинов
VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин
AVAR: Александр Сидоров
Назоратчи: Игорь Нечохин
Комиссар: Владимир Назаров




БУ МАВСУМДАГИ НАТИЖАЛАР
"Сўғдиёна" ортда қолган 6та турда ғалаба қозона олмади - 2та дуранг ва 4та мағлубият. Зоминда ўтган "Олимпик" ва "Металлург" билан ўйинларда бир хил 2:2 ҳисобларида дуранг ўйнади, "Нефтчи"га 0:2, "Бунёдкор"га 0:1 ҳисобида ютқазди.

Сафарда эса "Навбаҳор"га 0:3 ва "Пахтакор"га 1:2 ҳисобларида имконият бой берилди.

Асрор Алиқулов бошчилигидаги "Қизилқум" эса 1та ғалаба, 2та дуранг ва 3та мағлубият қайд этди. Ягона ғалаба Навоийда "Бухоро" устидан қўлга киритилди - 1:0. Ўз майдонида "Насаф" (1:1) ва "Сурхон" (0:0) билан дуранг ўйнади. Сафардаги учала баҳсда ҳам имконият бой берилди - "Навбаҳор" (0:3), "Металлург" (0:1) ва "Пахтакор" (1:3).





ЙЎҚОТИШЛАР
Бўлажак баҳсда "Қизилқум" сафида иккита дисквалификация қилинган футболчи бор. Ойбек Нурматов ва Темур Набиев "Сўғдиёна"га қарши ўйинни фақат томошабинлар орасида кузатиб боришади.

МУАЛЛИФ ТАХМИНИ
"Сўғдиёна" бу мавсум фақат ўз майдонида очко олмоқда, "Қизилқум" эса аксинча сафарда умуман очко оломаяпти. Шу сабабли ҳам бугун "Сўғдиёна" камида дуранг қайд этса керак.



Сўғдиёна

Дзенан Займович - 73'

Суперлига. 7-тур

22/04/2023, 17:00

0
:
1
Тугади

Қизилқум

45'
90'
36'  Санжар Шоаҳмедов
71'  Элёр Орифов (Бобурбек Юлдашев)
71'  Ҳислат Ҳалилов (Даниэл Насриддинов)
73'  Дзенан Займович
73'  Даниэл Насриддинов
78'  Миржалол Абдумуталов (Искандар Шайкулов)
78'  Жасур Ҳасанов О (Улуғбек Абдуллаев)
84'  Даниэл Насриддинов
90'  Санжар Шоаҳмедов (Аюбхон Номанов)
19'  Ифеанйи Ифеанйи
29'  Муродбек Раҳматов
31'  Муродбек Раҳматов
53'  Шерали Жўраев
72'  Жасур Холтўраев (Олег Толмасов)
82'  Ислом Кенжабоев (Виктор Мбаома)
82'  Шерали Жўраев (Ислом Тошпўлатов)
90'  Ифеанйи Ифеанйи


Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика