UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  20 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  11 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  58 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  21 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3

Сабри Лямуши: “Ал-Жаиш” курашга тайёр" Янгиликлар

Сабри Лямуши: “Ал-Жаиш” курашга тайёр"

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида қатарликлар иштирок этишди.
Унда бош мураббий Сабри Лямуши ва жамоа етакчиси Сейду Кейта ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаришди.

- “Бунёдкор” жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдиришим мумкин. Бу жамоа Осиёнинг етакчи клубларидан бири. Улар ҳақида маълумотга эгаман. Асосан ёш футболчилардан ташкил топган. Яқинда жамоа таркиби яна ҳам ёшартирилгани ҳақида айтишди. Шунга қарамасдан улар назорат учрашувида Осиё Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби – “Чонбук Моторс”ни мағлубиятга учрата олишди. Ушбу ўйинни ёрдамчиларим кузатишди ва керакли маълумотларни тўплашди. Эртага жуда қизиқарли ўйин бўлади, деб ўйлайман. “Ал-Жаиш” курашга тайёр. Чемпионатдаги ишларимиз юришмаётан бўлса-да, Осиё Чемпионлар лигасига бу жиҳат асло таъсир ўтказмайди. Биз уйда ўйнаймиз. Ғолиб эса битта ўйин натижасига кўра аниқланади. Шундай экан, “Ал-Жаиш”да кичик устунлик бор ва бундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз, - дейди Сабри Лямуши.



- Ҳозирги ҳолатда бизни “Бунёдкор”нинг қандай ўйин кўрсатиши эмас, аксинча ўзимизнинг қандай тўп тепишимиз қизиқтирмоқда. Чунки охирги учрашувларда ўзимиз истагандек ҳаракат қила олмаяпмиз. Балки Чемпионлар лигаси старти бошқача бўлар. Шунга умид қилган ҳолда эртанги ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Сардор Рашидов “Ал-Жаиш” етакчиларидан бири. Уни ўзининг собиқ жамоасига қарши қандай тўп тепиши мен учун ҳам қизиқ. Рашидов – профессионал футболчи ва у майдонда нима қилиш кераклигини яхши билади, - дейди Сейду Кейта.



"Бунёдкор" матбуот хизмати


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика