UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  11 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  13 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  14 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Сабр қиламиз, атиги иккита ўйин қолди (Терма жамоа таркибига муносабат) Янгиликлар

Сабр қиламиз, атиги иккита ўйин қолди (Терма жамоа таркибига муносабат)

Бугун Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибини эълон қилди.

Кенгайтирилган таркибдан жами 27 футболчи ўрин олган. Бу футболчиларда учта ўйинда тушиш имконияти бўлади: 25 август Қирғизистон (ўртоқлик), 31 август Хитой (расмий) ва 5 сентябрда Жанубий Корея (расмий). 

Қирғизистон билан кечадиган баҳс жаҳон чемпионати саралаш босқичининг ҳал қилувчи иккита ўйинидан олдин ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Худди Эронга қарши ўйиндан олдин Таиланд билан ўйнаганимиз каби бу сафар Қирғизистонни синовдан ўтказамиз. 

Аслида Таиланд ҳам, Қирғизистон ҳам футболда бизнинг даражамиздаги рақиблар эмас. Таиланд саралашда охирги ўринда боряпти, Қирғизистон эса бизга қарши учрашув орқали ўз майдонида 5 сентябрь куни бўладиган Мьянмар билан ўйинга тайёргарлик кўриб олади. 

Мақсад - олий: жаҳон чемпионатига чиқиш, лекин шу мақсад йўлида олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазовор эмас. Кучсиз рақиблар орқали кучли ўйинларга тайёргарлик кўряпмиз. Бу ойда фақат биз ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Хитой ҳам, Жанубий Корея ҳам тўғридан-тўғри расмий баҳсларда майдонга тушишади. 

Июль ойида Туркияда ўтказилган бир ҳафталик йиғин нима берди? Бу борада хулоса қилиндими? Қирғизистон билан ўйин нима беради? Бу ўйингача ҳамма футболчилар терма жамоа ихтиёрига етиб кела оладими? Масалан, Россияда 26-27 август кунлари тур ўйинлари ўтказилади ва катта эҳтимол билан футболчиларимиз 28 августда терма ихтиёрига етиб келишади. Демак, улар Қирғизистонга қарши баҳсни ўтказиб юборишади. 

Терма жамоага чақирилган футболчилар тўғрисида нима дейиш мумкин? Аввало шуни айтиш керак, 27 футболчидан 16 нафари маҳаллий ўйинчилар ва 11та легионер. Энг кўп футболчи "Пахтакор"дан таклиф этилган - олтита (Александр Лобанов, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак, Жамшид Искандеров, Шерзод Аъзамов, Игорь Сергеев). Кейинги ўринда "Локо" - бешта (Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Мирзаев, Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев). "Насаф"дан уч нафар футболчи (Фаррух Сайфиев, Акмал Шораҳмедов, Азиз Ғаниев) чақирилган бўлса, "Бунёдкор" (Отабек Шукуров) ва "Қўқон-1912"дан (Никита Рибкин) биттадан ўйинчи чақирув олган.

Қолган футболчилар легионерлар. Булар - Виталий Денисов, Анзур Исмолилов, Егор Кримец, Сардор Рашидов, Фозил Мусаев, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Александр Гейнрих, Элдор Шомуродов ва Темурхўжа Абдухолиқов. 

Албатта, терма жамоага кимни чақириш аввало бош мураббийнинг иши, чунки натижага у жавоб беради. Шу боис фалончи нимага чақирилмади, пистончи нимани қойиллатибдики термага таклиф этилди каби гаплар ортиқча. Бу билан нимадир ўзгариб қолмайди. Ўзи иккита ўйин қолди, шуни ўтказиб олайлик, кейин бир гап бўлар. Ё жаҳон чемпионатига чиқамиз ё яна тўрт йил кутамиз. Ҳозирги кунда энг яхши йўл сабр қилиб воқеалар ривожини кузатиш. 

Х.Холиқов


Рейтинг: -47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика