

"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер ҳимоячиларнинг ҳужумчилар сингари қадрланмаслигига нормал қараши ҳақида гапирди.
"Инсонларга кимлар гол уриши анча муҳимроқ. Агарда ҳимоячиси зарбани қайтарадиган бўлсагина, уни эслаб қолишлари мумкин. Бўлди.
Келинглар бундай дейман: Месси, Роналду, Салоҳ, Бензема, Левандовски ва ҳоказо. Ким бўлибманки, мухлислар мени улар каби муҳокама қилишларини сўрасам?
Мен ўз ишимни яхши биламан. Агар биз нолга ўйнасак, бу мен ва бошқа ҳимоячилар учун яхши баҳо бўлади", -дейди Антонио Рюдигер.



