Рюдигер "Реал" билан шартномасини 1 йилга узайтиради

Sherzod Nurmatov
19 май 2026, 14:55
"Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигер клуб билан ҳамкорликни давом эттиради.

Бу ҳақда AS хабар тарқатди.

Музокаралар давомида 33 ёшли германиялик футболчи 2 йиллик келишувдан умид қилган, бироқ "Реал" сиёсати ёши каттароқ футболчилар билан узоқ муддатли шартномалар имзолашга тўсқинлик қилади.

Рюдигер "Реал"да 2022 йилнинг июлидан буён ўйнаб келмоқда. Ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум 26 ўйинда 1 та гол урди ва 2 та сариқ карточка олди.

Рюдигернинг "қироллик клуби" билан амалдаги битими 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS