Рюдигер "Челси"дан маошини кўтаришни сўрамоқда
07 сен 2021 23:47
Янгиликлар
Рюдигер "Челси"дан маошини кўтаришни сўрамоқда
"Челси" Антонио Рудигер билан янги шартнома имзолаш ишларини бошлаб юборган.
Германиялик футболчи эса клубдан маошини кўтаришни сўрамоқда. Рюдигернинг ҳозирги маоши йилига 7.2 млн евро атрофида. Унинг талаби эса, ушбу маошни йилига 11.2 млн еврога ўзгартириш.
Жамоа бош мураббийи Томас Тухуль ҳам Рюдигерни қолишини истамоқда. Шу сабабли, клубдагилар футболчи билан келишиш ниятидалар.
Эслатиб ўтамиз, Рюдигерга ПСЖ клуби қизиқмоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар