UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  0 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум?  9 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  5 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  9 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  35 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  6

"Рух"даги қисқа фаолияти, бош мураббий билан муносабати ва кейинги режалари ҳақида Бобир Абдихолиқов билан интервью Янгиликлар

"Рух"даги қисқа фаолияти, бош мураббий билан муносабати ва кейинги режалари ҳақида Бобир Абдихолиқов билан интервью

Ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов 20 февраль куни Украинанинг "Рух" клуби билан шартнома тузганди.

Украинада мавсум якунига етди, бироқ Абдихолиқов "Рух" клуби асосий таркибида умуман майдонга тушмади. Айни пайтда Ўзбекистонга қайтиб келган ҳужумчи championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

- "Рух" клуби ҳақида гапириб беринг. У ерда сизни қандай кутиб олишди, шароитлар қандай эди?

- "Рух" жамоаси ўз тарихида биринчи марта Украина премьер-лигасида иштирок этди. Энди шаклланиб бораётган жамоа ҳисобланади. Лекин яратилган шароитлар бўйича МДҲда етакчилардан бири деб бемалол айта оламан. Клубда академияга жуда катта эътибор қаратилган. Яқинда "Рух" "Манчестер Сити" клубига эгалик қилувчи City Football Group компанияси билан ҳамкорлик қилишни бошлади. Бу ҳам бекорга эмас.




- Илк бор легионер сифатида ўйнадингиз, бироқ "Рух" асосий таркибида биронта баҳсда иштирок этмадингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Албатта биринчи марта юртимдан узоқда, легионер сифатида фаолият олиб бордим. Мослашишда барибир озгина қийинчиликлар бўлди. Уларни енгиб ўтишга ҳаракат қилдим. Легионер сифатида ўйнаш учун биринчи навбатда футболчилар билан тил топишиб кетишга ҳаракат қилиши керак. Менда футболчилар билан ҳеч қандай муаммо бўлмади, бундан ташқари клуб бош директори ва спорт директори тезроқ мослашиб кетишимга ёрдам беришади. Афсуски бош мураббий билан тил топиша олмадим. Балки бу "Рух" лигада қолиш учун курашгани ва ўзи билган 12-13 нафар футболчига ишонгани учун шундай бўлгандир. Эътибор қилсангиз захирадан 5 нафар футболчи тушиши мумкин, бироқ бизда 2 ёки 3 футболчи алмашарди холос. Албатта футболчи сифатида ўзимда ҳам айб бўлса керак, бироқ машғулотларда бор кучим билан ишладим. U-21 мураббийи менга ишонди ва бу жамоа сафида бир қатор ўйинларда голлар урдим. Мураббий билан нима учун менга озгина бўлса ҳам имконият бермаётгани ҳақида гаплашмоқчи бўлдим, бироқ негадир ўз қарорини тушунтиришга ҳам уринмади, фақат салом-алик бўларди холос. Ҳар бир футболчи мураббий билан тил топишиб кетиши лозим, клубдан ёки мен, ёки бош мураббий кетиши керак эди. Мураббий клубда қолди ва мен раҳбарияти билан келишган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилдик. Клуб президенти ва бош директори менинг қолишимни хоҳлашди, бироқ кейинроқ менинг ҳолатимни тушунишди ҳамда омад тилашди. Захирада ўтириб ойлик олиб юраверишни истамадим.

- Украина ва Ўзбекистон футболи ўртасида қандай фарқларни сездингиз?

- Украинада кўпроқ жисмоний ҳолатга эътибор берилар экан. Жисмоний бақувват футболчиларимиз бемалол Украинада ўйнаб кета олишади деб ўйлайман. Фақат "Шахтёр" ва "Динамо" техник, замонавий футбол ўйнашга ҳаракат қилади. Қолган клублар эса ёпиқ, ҳимоявий ўйин кўрсатар экан. Украина чемпионати айни пайтда МДҲда энг кучлиси десак бўлади. Якунланаётган мавсумда Украина клублари еврокубокда МДҲда энг кўп очко тўплашди.


 


- Айни пайтда эркин агентман дедингиз, кейинги мақсадингиз қандай?

- Худо хоҳласа хориждаги фаолиятимни давом эттирмоқчиман. Мақсадим барибир Европа клубларидан бирида ўйнаш. Бир ҳафта давомида уйда хордиқ чиқараман ва вариантлардан энг маъқулини танлайман. Қишки трансфер ойнасидан фарқли равишда ёзда варинатларни кўриб чиқишга кўпроқ вақт бўлади. Сўнгги турдан кейин Украинанинг ўзидан ҳам таклифлар бўлди, бироқ агар Украинанинг бошқа клубига ўтсам, шартномамни ҳеч қандай товон пулисиз бекор қилишга рози бўлган "Рух"га нисбатан ҳурматсизлик бўлар эди. Шу боис Европанинг бошқа давлатларидан вариантларга эътибор қиламан.


Ниғмонхўжа Нозимов суҳбатлашди

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика