UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  143 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Рустам Ходжаев: "Таркибни имкониятимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз" Янгиликлар

Рустам Ходжаев: "Таркибни имкониятимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз"

ОФК кубоги гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Олой" учрашувидан олдин тожикистонликлар бош мураббийи Рустам Ходжаев ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз ҳеч нарсани англатмайди. Биз учун мусобақани яхши кайфият билан якунлаш имконияти бор. Ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз".

- Ушбу баҳс ҳеч нарсани англатмаслигини айтдингиз. "Хўжанд"нинг ОФК кубогидаги иштироки нима учун омадсиз чиқди?

- ОФК кубогида яхши иштирок этишни, гуруҳдан чиқишни режалаштиргандик. "Насаф" билан баҳс ҳал қилувчи бўлди. Рақиб биздан кучлироқ экани билинди. ОФК кубогида аввал ҳам иштирок этган таркибдан ҳозирда фақат Фирдавс Чакалов, Дилшод Бозоров қолган. Бошқалар бундай тажриба йўқ. 

- Жамоанинг муваффақиятсизлигида асосий сабаб нима ва айбор ким? Ижтимоий тармоқларда бу борада кўп фикрлар янграмоқда...

- Ижтимоий тармоқларда фикрлар бўлиши табиий. Биринчи учрашувда ёмон ўйнамагандик. Вазиятлардан фойдаланишда оқсадик холос. Жамоадаги айрим футболчиларга тажриба етишмаяпти. Буни бош мураббий сифатида айтяпман. Ҳозир кимнидир айбдорга чиқариш ниятим йўқ. 

- Эртанги ўйин олдидан футболчиларда ғалаба учун стимуль борми?

- Ҳа, албатта. Ўйинни аҳамияти шундаки, гуруҳ босқичини муносиб тарзда якунлашимиз керак. Ҳаёт давом этади. Олдинда бизни чемпионат баҳслари кутмоқда. Ўз ўйинимизни кўрсатиб мақсадимиз сари интилиб борамиз. 

- Жамоада молиявий муаммолар борми?  Трансферлар ойнаси вақтида янги футболчи олинмагани нимага боғлиқ?

- Клуб барчасини қилмоқда. Кичик муаммолар йўқ эмас. Селекция ишлари давом этяпти. Бизда ўйнашга тайёр бўлган футболчиларни ўз таркибимизга олишга тайёрмиз. Биз кучли футболчи ёки легионерни оладиган топ жамоа эмасмиз. Таркибни имкониятимиздан келиб чиқиб шакллантирганмиз. Тожиктистон терма жамоасига номзод икки нафар футболчимиз бор. Ёшлар учун ушбу мусобақа катта тажриба бўляпти.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика