UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  1 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  0 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  1 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  5 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  2 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  2 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  22 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  14 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  13 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  51

"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда" Янгиликлар

"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда"

Фарғонада ташкил этилаётган "Ҳоким кубоги-2023" мусобақасининг 1-туридан ўрин олган "Турон" U-21 - “Хўжанд" (1:4) учрашувидан сўнг, тожикистонликлар бош мураббийи Рустам Ходжаев сайтимизга интервью берди.

- Рустам ака, "Ҳоким кубоги" мусобақаси ва бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Албатта, юртингизга мусобақа ташкилотчиларнинг таклифига асосан келдик. Бизга кўрсатилаётган муносабат ва яратиб берилаётган шароитлардан мамнунмиз. Ушбу турнир бизга мавсумолди тайёргарлик жараёнимизнинг бир қисми ҳисобланади. Мусобақада Биринчи лига, Про-лига ва Суперлига клубларининг ёшлар жамоаларига қарши беллашамиз. Турлича жамоаларга ўйнаган яхши, бундай учрашувлар орқали режаланган услублар ва кўрикда бўлиб турган футболчиларнинг имкониятларини кўриб олиш мумкин.

Бир жиҳатдан ҳозир Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво ҳукмрон, албатта бу футбол ўйнашда ўзига яраша қийинчилик туғдиради. Бироқ ҳозир қиш, биз буни биламиз, мавсум стартига қадар оптимал таркибни шакллантириб олишимиз керак.

Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, албатта совуқ об-ҳаво футболчиларнинг ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олишларига бироз тўсқинлик қилди. Шундай бўлса ҳам биз ёмон ўйин кўрсатдик дея олмайман, тезкор ва ёш футболчиларга қарши туришни уддаладик. Шундай ўйинлар орқали тажрибамиз янада ортиб боради.

- Гувоҳи бўлдик, "Хўжанд" таркибида бир нечта ўзбекистонлик футболчилар майдонга тушишди. Улар кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилаяпсизми?

- Ҳа, тўғри, ҳозирда жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда. Улар (Абдураҳмон Абдулҳақов, Элнурбек Турғунов, Хушнудбек Бозоров, Раҳматилло Ўктамов - таҳририят изоҳи) билан гаплашдик, жамоамиз сафига келиб мавсумолди йиғин давомида кўрикда бўлишади. Режаларимизга мос келганлари билан шартнома имзолаймиз. Ҳозирда аниқ бўлгани, ёш ярим ҳимоячи Хушнудбек Бозоров билан икки йиллик муддатга мўлжалланган шартнома имзоладик. Қолган футболчиларнинг таркибда қолиши ёки қолмаслиги мавсумолди йиғинлар мобайнида аниқ бўлади.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика