UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Дембеле ПСЖдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 08:55Нима? Анчелотти айни вақтда Европанинг энг кучли жамоаси номини маълум қилди  2 08:27Луис Энрике:"Менга одамларнинг нима деб гапирётганини фарқи йўқ"  0 07:58Ироқни ЖЧ интерконтинентал плей-офф учрашувлари учун қайдномаси маълум. Рўйхатдан "Пахтакор" футболчиси бор  2 07:30Анчелотти нима учун Неймарн март ойидаги йиғинга чақирмаганини тушунтирди  1 01:30ОФК бош котиби: Эрон ЖЧ-2026 да иштирок этади  11 00:463:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда?  12 00:12Неймар Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  8 00:04"Агар атайлаб урганимда, у ўрнидан тура олмасди!" Рюдигер рақибининг жағига берган зарбаси ҳақида  18 23:30Барча 18 жамоа чемпион бўлиши... ёки қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган Польша лигасига хуш келибсиз  1 23:00"Чўққида!" Винисиус Жуниор "Оскар" ютган Майкл Б. Жорданни қутлади  1 22:18Рой Кин МЮни огоҳлантирди: "Кэррик "иблислар" учун эмас, тайёр 3 та супер номзод бор!"  15 22:00Абрамовичнинг найранглари панд берди: "Челси" рекорд жарима ва трансфер тақиқига учради  4 21:23Гвардиола: "Реал" ҳам кўп ютқазган"  16 20:38Болбойни йиқитган Нету жазодан қутулиб қолди  0

Рустам Мирсодиқовни табриклаймиз! Янгиликлар

Рустам Мирсодиқовни табриклаймиз!

Бугун “Металлург” футбол клубининг собиқ бош мураббийи Рустам Мирсодиқов 65-баҳорини қаршиламоқда.

Биз устоз Рустам Тўхтамуродовични юбилей санаси билан барча бекободлик мухлислар номидан, клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда ўйинчилари номидан самимий табриклаймиз. У кишига узоқ умр, сиҳат саломатлик, оилавий тинчлик хотиржамлик тилаймиз. Ҳамиша фарзандлар ва неваралар камоли, шодлик ва қувончини кўриб юришларини тилаймиз.

“Металлург” жамоаси кучлилар сафида биринчи марта Рустам Мирсодиқов раҳбарлигида энг яхши натижасини 2002 йилда қайд этган бўлиб, жамоа 5-ўринни эгаллаганди. Жамоа ўтган мавсум ана шу муваффақиятини такрорлаб, устозни яна бир бор хурсанд этганлиги табиий. Рустам Тўхтамуродович “Металлург” клубини энг кўп бошқарган мураббий саналади. У кишининг раҳбарлигида Бекобод шаҳри жамоаси 11 йил Ўзбекистон миллий чемпионати, олий лига баҳсларида иштирок этган. Шу йиллар давомида жамоа Р.Мирсодиқов бош мураббийлиги остида 310 та ўйинда майдонга чиқиб, 113 та ўйинда ғалаба нашидаси сурган. 62 учрашувда эса “Металлург” рақиблари билан дуранг ўйнаган ва 401 очколи бўлган. Жамоа деярли кучли ўнталикни тарк этмаган, бир марта бешинчи, икки мартадан олтинчи, еттинчи ва саккизинчи ўринларни эгаллаган.

Ўзбек футболи мураббийлиги соҳасида ўзига хос ўрин тутувчи Рустам Мирсодиқов “Пахтакор”, МҲСК, “Дўстлик” жамоалари билан Ўзбекистон чемпиони бўлган. Клублардаги муваффақияти боис Рустам Мирсодиқов 1997-98 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган. 1997 йилги мавсумда “Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи” сифатида эътироф этилган.

Бугунги кунда фарзандлар қуршови, оила даврасида умргузаронлик қилаётган устоз – Рустам Тўхтамуродовични яна бир бор муборак 65 ёшлари билан самимий табриклаймиз!


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика