UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  26 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  8 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0

Рустам Мирсодиқов: “Сурхон”да иш бошладим” Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: “Сурхон”да иш бошладим”

Мамлакатимиздаги тажрибали мураббийлардан бири Рустам Мирсодиқов “Металлург” жамоаси билан хайрлашгач, мажбурий таътилга чиққанди.

Таниқли мутахассис маълум муддатлик танаффусдан сўнг, яна катта футболга қайтди. Ўзингизга яхши маълумки, ПРО-Лига қатнашчиси “Сурхон” бу йил ўз олдига кучлилар сафига чиқишни мақсад қилган. Шу боис термизликлар катта тажрибага эга бўлган Рустам Тўхтамуродовичнинг хизматига эхтиёж сезди ва у кишини жамоа техник-директори лавозимига таклиф этди. Шу муносабат билан Мирсодиқовни безовта қилдик.

- (Бироз ўйланиб) Чиндан ҳам “Сурхон”да иш бошладим. Клубдаги вазифам ташкилий ишларни тўғри йўлга қўйиш ва шу орқали жамоага фойда келтиришдир. Яхши биласиз “Сурхон”да тажрибали мураббий Игорь Шквирин бош мураббий сифатида ишламоқда. Унга ҳам ўз маслаҳатларим билан ёрдам бераман. Ҳозирча бундан ортиқ бир нима демаганим маъқул. Сабаби тўйдан олдин ноғора чалиш нотўғри бўлади. Бир оз муддат ўтсин, кейин яна бафуржа гаплашамиз – дейди Рустам Тўхтамуродович.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика