UZ

Сўнгги янгиликлар

03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  1 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  12 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  7 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1

Рустам Мирсодиқов: "Ўзбекистон кубогида чорак финалгача бормоқчимиз" Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Ўзбекистон кубогида чорак финалгача бормоқчимиз"

Кеча ПФЛ биносида Ўзбекистон кубоги баҳсларига қуръа ташланди. Қуръадан сўнг "Металлург" жамоаси бош мураббийи Рустам Мирсодиқов фикрларини билдириб ўтди.
"Ўзбекистон кубоги баҳсларига қуръа ташлангандан сўнг қизиқ битта ҳолат юзага келмоқда. "Металлург" кетма-кет учинчи марта 1/16 босқичда "Чуст-Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин. Биз ўрганиб ҳам қолдик. Ҳар йили шу босқични айнан мана шу жамоа билан бошлаймиз. Бу йилги босқичда "Бунёдкор-2" бўлиши ҳам мумкин. Кўрамиз қайси жамоа ғолиб чиқишини бизга унчалик аҳамияти йўқ", - дейди Рустам Мирсодиқов.

- "Металлург" чорак финалгача нисбатан осон вазиятга тушди. Бу кубок ўйинлари учун вазифани белгилайдими?
- Вазифани белгилайди. "Металлург" Ўзбекистон кубогининг чорак финалигача бормоқчи. Кубокка ҳам албатта эътибор қаратамиз. Чорак финалда "Локомотив" билан ўйнаш жамоамиз учун фойдали бўлади. Қолгани ҳақида бошқа нарса дея олмайман. Ҳаммага маълумки "Металлург" барча баҳсларга ғалаба учун тушади. Буни кубокда ҳам давом эттиради.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика