UZ

Сўнгги янгиликлар

00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  1 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  5 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  12 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  13

Рустам Мирсодиқов: "Бугун ҳисоб 10:10 бўлиши ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Бугун ҳисоб 10:10 бўлиши ҳам мумкин эди"

"Сўғдиёна" - "Металлург" (5:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бундай майдонда футбол ўйнаш мумкин эмас. Бугун менимча ўйин ҳеч кимга ёқмади. Ушбу ўйиндан роҳат олганим йўқ, тўғри ёшларимиз гол уришди, лекин қониқиш ҳисси йўқ", - деб гап бошлади Рустам Мирсодиқов.

- Жамоанинг мақсади қандай?
- Бизнинг доимий мақсадимиз битта - чиройли ўйин кўрсатиб ўз мухлисларимизни хурсанд қилиш. Олдимизга 5 ёки 6-ўринни олиш каби мақсадлар қўйилмайди.

- Бугун майдон ҳолати ёмон бўлса ҳам футболчиларингиз яхши ўйнашгадек туюлди.
- Таркибимизда бир нечта футболчилар жароҳат олишган: Ковалёв, Одилов, Абдуллаев, Мамадалиев ва Нурматов эса терма жамоада. Асосий таркибнинг 5та футболчиси йўқ. Шу боис ёшларни майдонга туширдим, улар борларини бериб ўйнашди.

- "Сўғдиёна" ўтган турда ҳам 5:4 ҳисобида ютганди. Кўпчилик турли гап сўзлар чиқарди, ваҳоланки бундай майдонда кўп голлар бўлиши табиий...
- Тўғри айтдингиз. Бундай майдонда ҳисоб 10:10 бўлиши ҳам мумкин эди. Баҳсни кўрмаганлар бошқача ҳаёлга боришлари мумкин. Бунақа майдонда ҳисоб 15:11 бўлиши ҳам мумкин...Бу футбол. Барча йўлланган зарба голга айланиши ҳам мумкин.

- Мутахассис сифатида "Сўғдиёна"нинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Кейинги турда Жиззах клуби Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўйнайди. Агар "Сўғдиёна" бугунги биринчи бўлимда кўрсатган ўйинини намойиш этса рақибга анча қийинчилик туғдиради. "Сўғдиёна"да яхши имконият бор.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика