UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Рустам Мирсодиқов: "Биз учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди" Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Биз учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди"

"Металлург" - "Динамо" учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Рустам Мирсодиқов ўз фикрларини билдирди.
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи: Биз учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Иккинчи даврани кутилмаган жароҳатлар, таркибдаги йўқотишлар ҳамда футболчиларнинг функционал ҳолати билан боғлиқ бўлган муаммолар боис муваффақиятсиз ўтказаётган жамоамиздан ишқибозлар фақатгина ғалаба кутишаётганди десам, янглишмайман. Бу сафар ҳам таркибни тузишда қийинчиликка дуч келдик.

“Бунёдкор” билан ўйинда ҳужумчимиз Шаҳзодбек Нурматов жароҳат олганлиги боис майдонга туша олмаган бўлса, Мирғиёс Сулаймонов сариқ карточкалар боис мавсумдаги иккинчи ўйинини ўтказиб юборди. Яна бир ҳужумчимиз Сардор Расулов эса бетоб эди. Хуллас, ҳужум чизиғига ёшлар терма жамоамиз назоратида келаётган Шоҳназар Норбековни туширдик ва у умидимизни оқлади. Тажрибали ярим ҳимоячи Руслан Вагапов ўзини кўрсатди. Футболчиларнинг руҳияти билан боғлиқ муаммолар ортда қолди деб умид қиламан.

Бугун футболчилардаги иштиёқ эвазига 3 очколик бўлдик. Кейинги ўйинларгача асосий футболчиларимиз майдонга қайтишса, мухлисларимизни албатта хурсанд қилишда давом этаверамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика