UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  0 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  5 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1

Рустам Дўрмонов: "Ҳакамлар ҳақидаги гаплар бўлган ва бўлаверади" Янгиликлар

Рустам Дўрмонов: "Ҳакамлар ҳақидаги гаплар бўлган ва бўлаверади"

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-туридан ўрин олган "Хотира-79" - "Ёзёвон-Лочинлари" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Рустам Дўрмоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Очиғи, "Ёзёвон-Лочинлари"га қарши ўйин "оғир" ўтди. Бунга бир қатор сабаблар бор. Хусусан, биз ўтган турда "Цементчи" билан бўлган беллашувда катта куч йўқотгандик. Футболчилар бу ўйиндан кейин ўзларини тиклаб олишга улгуришмади. Натижада "Ёзёвон-Лочинлари"га қарши баҳсда ўзимиз хоҳлаган ўйинни намойиш қила олмадик. Бош мураббий сифатида жамоамнинг ўйини менга манзур бўлгани йўқ. Аммо айтишим керак, рақиб менда илиқ таассурот қолдирди. Рости, меҳмонлардан бундай ўйин кутмагандим. Ажойиб жамоа шаклланибди.

Ҳакам ҳақидаги гаплар доим бўлган ва бўлаверади. Мен ҳакамларнинг ишига аралашмайман. "Ғиждувон" билан бўлган ўйинимиздан кейин ҳам каминадан ҳакамлар ҳақида сўрашган эди. Ўшанда ҳам гапирмаслигимни айтгандим. Бугун ҳам шу фикримда қоламан. Ҳакамларнинг ишини муҳокама қилиш бизнинг иш эмас. Агар шундай қилсак, нима қиламиз футболда ишлаб?! "Ёзёвон-Лочинлари" аъзоларига ҳакамларнинг қарорлари ёқмаган бўлиши мумкин. Бу табиий ҳол. Бироқ голларимиз "тоза" киритилди. Балки уларга қоида бузилишлардаги қарорлар ёқмагандир? Яна қайтараман, мен жамоамнинг ўйинидан қониқмадим. Тўғриси, шу куни бизга кўпроқ омад кулиб боқди. Аммо биринчи ғалаба қўлга киритилганидан хурсандман, - дейди Дўрмонов.

Фурқатбек Нишонов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика