Рустам Ашурматов: “Олдинги ўйинлардаги натижаларга биз жавоб бера олмаймиз”
23 янв 2024 08:46
Янгиликлар
Рустам Ашурматов: “Олдинги ўйинлардаги натижаларга биз жавоб бера олмаймиз”
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов бугунги баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Рақибимиз ким бўлишидан қатъий назар доим ўйинга бир хил тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Барча учрашув муҳим ва барча баҳсга уч очко учун майдонга тушамиз. Кейинги учрашувлардаги рақибларимиз кучайиб боради, шундай экан бунга эътибор бериш керак эмас ва фақат ўзимизни ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Жамоа фақат ғалаба учун майдонга тушади.
Аввалги терма жамоаларда биз бўлмаганмиз. Шундай экан, олдинги ўйинлардаги натижаларга биз жавоб бера олмаймиз. Лекин қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Нафақат гол уриш учун балки ғалаба қозониш учун ҳам ҳаракат қиламиз”, — деди Рустам Ашурматов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар