UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  1 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  19 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  9 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  3 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3

Рустам Акрамов: «Динамо» «Пахтакор»га жиддий қаршилик кўрсатса керак» Янгиликлар

Рустам Акрамов: «Динамо» «Пахтакор»га жиддий қаршилик кўрсатса керак»

Мамлакатимизнинг энг тажрибали мураббийларидан бири, футбол профессори Рустам Акрамов «Эрудит Спорт» газетасида 6-тур олди ўйинлар шарҳини шарҳлаб ўтаркан, шанба куни Самарқандда бўлиб ўтадиган «Динамо» - «Пахтакор» учрашувига тўхталаб ўтди.
Таниқли мутахассиснинг айтишича, минглаб мухлислар қаршисида ўтадиган - кучли бешликдан ўрин олиб турган «Динамо» ва пешқадам «Пахтакор» ўртасидаги учрашув анча шиддатли ва қизиқарли ўтади.

«Самарқанддаги ўйин шиддатли ва анча қизиқарли ўтса керак. Чунки «Динамо» ҳам, «Пахтакор» ҳам ҳозирда мухлислар ишончини қозонмоқда. Ўйин минглаб самарқандлик мухлислар қаршисида ўтсада, фикримча, ушбу жуфтликда «Пахтакор»нинг имконияти юқорироқ. «Динамо» жамоасини ҳурмат қиламан. Самарқандда яхши мураббий ишлаяпти. Аммо «Динамо» билан «Пахтакор»ни солиштирганда, тошкентликлар рақибига нисбатан кучлироқ, менимча. Боз устига, улар мавсумни жуда яхши бошлашди ва кетма-кет ғалабалар туфайли юқори даражада руҳланишган. Шу билан бирга ўз ўйинларини борган сари такомиллаштириб боришяпти. Шу нуқтаи назардан қараганда, мезбонлар жиддий қаршилик кўрсатишсада, «Динамо» учун пешқадам «Пахтакор»ни тўхтатиб қолиш қийин бўлади. Қолаверса, шу куни «Динамо»нинг ижарадаги футболчилари тўп суриши савол остида турибди. Бироқ бу Самарқанд жамоаси майдонга шунчаки тушади дегани эмас. Улар бор куч ва имкониятларини ишга солсалар керак» - дейди Рустам Акрамов газетанинг тур превьюсида.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика