UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Европа лигасида инглизча финал!  0 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  11 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  2 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  6 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  24

Рустам Абдуллаев: “Қуръа биз учун оғир келди” Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: “Қуръа биз учун оғир келди”

Кеча бўлиб ўтган қуръа натижаларига кўра, “Қўқон-1912” чемпионатни сафарда “Динамо”га қарши бошлайдиган бўлди.
Сўнгра 2-турда “Пахтакор”ни қабул қилади. Бундан кўриниб турибдики, қўқонликларга осон бўлмайди. Бу борада жамоа устозининг фикрларини билишга қизиқдик.

- Очиғини айтсам, қуръадан кўнглим тўлмади. Эътибор беринг чемпионатни сафарда бошлаймиз. Кейин “Пахтакор”ни қабул қиламиз. Сўнгра “Насаф”га борамиз. Кейин уйимизда “Андижон” билан ўйнаймиз. 5-6-турларни эса яна сафарда ўтказамиз. “Олмалиқ” ва “Машъал” билан. Кўриб турганингиздек қуръа биз учун оғир келди. Пешонамизга шу ёзилган экан, ундан қочиб қутилиб бўлмайди. Лекин бунда ҳеч кимни айблай олмайсиз. Бу баҳона ҳам бўлмайди. Иккинчи даврада бизга нисбатан енгилроқ бўлади.

- Ҳар бир рақиб билан қачондир ўйнаймиз. Насиб қилса йигитларни пухта тайёрлаб, курашчан жамоа шакллантирамиз.

- Албатта биринчи ўйинни ўз майдонимизда ўтказишни аҳамияти юқори эди. Чунки футболда руҳий тайёргарлик муҳим ўрин тутади. Таркибимиздаги йигитларнинг аксарияти бунгача асосан биринчи лигада ўйнаганлар. Уларни руҳий жиҳатдан пухта тайёрлаш талаб этилади - дейди Рустам Абдуллаев.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика