UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  6 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  4 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3

Рустам Абдуллаев: "Инқироздан чиқиб кетишимизга ишонаман" Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: "Инқироздан чиқиб кетишимизга ишонаман"

"Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Рустам Абдуллаев қатнашди.
- Аввало рақибни бугунги ғалаба билан ва Жиззах аҳлини янги стадион билан табриклайман.

- "Сўғдиёна" билан бунгача икки бор ўйнадик. Шундан келиб чиқиб ғалаба мақсадида тактика ишлаб чиққандик. Аммо кўп вазиятларда нимадир етишмади. Сардор Эминов биринчи таймда бирга-бир вазиятда гол урганида ўйин сурати ўзгариб кетиши ҳам мумкин эди. Жуда алам қилди бу вазият.

- Пенальтига келсак, буни бермаса ҳам бўларди назаримда. 50х50 вазият эди. Ҳакамлар ишини назоратчи кўриб чиқар. Албатта пеналти ҳам руҳан таъсир қилди.

- Ҳали олдимизда яна бир қатор ўйинлар бор. Йигитларга ишонаман. Улар билан инқироздан чиқиб кетамиз.

- Қўқонлик ишқибозларимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Барибир бўлмади. Йигитлар ҳозир руҳий ўрага тушуб қолган. Бу вазиятдан чиқиб кетиш учун битта ғалаба керак. Кейин ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика