UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  0 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  10 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  95 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  6 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5

Рустам Абдуллаев: "Бугун жамоамга етакчи етишмади" Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: "Бугун жамоамга етакчи етишмади"

"Қўқон-1912" - "Андижон" (0:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рустам Абдуллаев қатнашди.

"Дуранг ҳам яхши натижа, лекин уйда доим ғалаба қозонишни истаймиз. Бугун янги мавсумнинг очилиш ўйини бўлди. Ютишни истагандик, омадимиз келмади. Бу - футбол. Стадионга келган шунча мухлисни гол билан хурсанд қила олмадик", - дейди Рустам Абдуллаев. 

"Бугун жамоамга етакчи етишмади. Шу боис ғалаба қозона олмадик. Жамоани олға бошлайдиган футболчи етишмади. Тўхтабоев биринчи бўлимда жароҳат олиб майдонни тарк этди. Бу ўйинимизга таъсир қилди".  

"Ғалаба қозониб халқимизни хурсанд қилишни хоҳладим. Баҳс дуранг билан тугадими демак натижа ҳаққоний. Жамоамизнинг аксарият футболчилари янги келишган. Ҳали шаклланиб бўлмаганмиз. Бу босқичдан ўтиб олиш керак".

"Аргун бугун илк бор майдонга тушди. Унда тиббий кўрикдан ўтиш борасида муаммо пайдо бўлганди. Кўрдинглар унда ўйнаш истаги бор, ҳаракати бор. Кейинги ўйинларда жамоада қўшилиб кетишига ишонаман".

"Раҳбарият агар менга аниқ вазифа қўйса ўз олдимга ўша поғонадан 4та ўрин тепароғини қўяман". 

"Бугун рақиб сафида дарвозабон яхши ўйнади. Уни энг яхши деб топган бўлардим. У бир қатор вазиятларда жамоасини қутқарди. Абдумалик Абдуллаевнинг ҳам ўтган турда гол ургани ва пенальти ишлаганини билардик".


Исломбек Рустамбеков

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика