
"Ҳаво жуда иссиқ эди. Иккала жамоа ҳам бир хил шароитда ўйнади. Биз қўйиб юборган голлар ўз хатоимиз туфайли юзага келди. Марказий ҳимоячиларимиз қўпол хатога йўл қўйди. Бизда ҳам имкониятлар бўлди.
- Сўнгги маротаба "Қўқон-1912" "Металлург" билан 2003 йил ўйнаган. 12 вақт ўтди. Қўқонликлар олдинги учрашувларга қараганда суст ҳаракат қилди...
- Ҳаво ҳарорати жуда баланд эди. Жамоага янги келган футболчилар ҳам ҳозирча кўника олишмади. Барқарорлик ҳам етишмаяпти.
- Ёшларга эътибор бериляптими, ўринбосарларда иқтидорли футболчилар борми?
- Албатта. Кеча ўринбосарларимиз 1:1 ўйнади. Қўқонда иқтидор кўп. Олий лигада жамоа йўқлиги туфайли ёшларга эътибор сусайгандек эди. Мана ҳозир олий лигадамиз, бу борада керакли ишлар амалга ошириляпти.