UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  2 19:13Суперлига. "Насаф" – "Хоразм". Таркиблар маълум  0 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  0 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  22 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  5 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  21 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  25 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  14 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  1

Руслан Вагапов: "Локомотив-БФК" шундай курашишини кутгандим" Янгиликлар

Руслан Вагапов: "Локомотив-БФК" шундай курашишини кутгандим"

Ўзбекистон Про-лигаси 11-тури доирасида ўтказилган "Локомотив-БФК" - "Нурафшон" (0:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар жамоаси сардори Руслан Вагапов ўз фикрларини билдирди.

"Жуда қийин ўйин бўлди. "Локомотив-БФК" таркибида ёшлар ҳаракат қилишини ҳисобга олсак, бугун улар зўр ўйнашди. Ўйинга руҳий томондан яхши тайёргарлик кўра олмадик. Бугун рақибларимизда кўплаб вазиятлар юзага келди. Сўнгги дақиқаларда эса улар 100 фоизлик вазиятни йўққа чиқаришди. Умуман олганда ўйин яхши савияда ўтди.

Фарруҳ Шотурсунов ва Элбек Равшановнинг йўқлиги билинди. Ўйинимиз уларнинг атрофида қурилмоқда. Шу боисдан ҳам бугун кўплаб вазиятлар ярата олмадик. Бугунги ўйиндан кейин биз ўз устимизда янада ишлашимиз кераклиги кўриниб қолди.

Кутгандим, "Локомотив-БФК" шундай курашишини кутгандим. Чунки уларнинг таркибида ёшлар кўп, улар ҳаракатчан бўлишади. Умуман олганда менга "Локомотив-БФК" ёқди. Агарда улар машғулотларда қаттиқ ишлашса, янада яхшироқ жамоага айланишади", - деди Вагапов.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика