UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Снейдер "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  0 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  2 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  33 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5

Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз" Янгиликлар

Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"

"Навбаҳор" вингери Руслан Жиянов "Насаф" билан ўйиндан сўнг микст-зонада фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Учрашув тенг кучли икки жамоа ўртасида кечди. Яратган вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Фойдаланганимизда, натижа бошқача бўлиши мумкин эди. 

- "Навбаҳор"га нимадир етишмадими ёки "Насаф кучлилик қилдими?

- "Насаф" кучлилик қилди деёлмайман. Ўзимизда бир талай вазиятлар бўлди. "Насаф"да яққол вазият кўрмадим. Улар ҳам, биз ҳам ўзига яраша кучли жамоамиз. 

- Ўйин якунланганидан сўнг жуда асабийлашдингиз. Бунга асосий сабаб нима эди?

- Айрим ҳолларда оёққа атайин тепишлар ва ҳужумни бузиб қўйишлар кузатилди, сариқ карточка кўрсатилмаяпти. Ҳакамларни гапирмайман, уларни текширадиганлар бор. 

- Мавсум ҳали узоқ давом этади. Пешқадам "Насаф" билан орадаги фарқ 8 очкодан иборат. "Навбаҳор"да чемпионлик учун имкониятлар қай даражада?

- Албатта, чемпионлик учун охиригача курашамиз. Ҳар битта ўйинга охирги ўйиндек тушамиз. Биринчи давра тугашига 3 та ўйин бор. Бу ўйинларда ютсак, юқори ўринларда бўламиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика