UZ

Сўнгги янгиликлар

08:29Расман. «Ал Насср»дан сўнг «Ал Аҳли» ҳам йирик трансферни амалга оширди  1 08:06Sofascore. Шукуров шериклари орасида энг катта баҳога лойиқ кўрилди  2 07:39Ўзбекистон кубоги март ойида старт олади  0 01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  2 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  13 00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  2 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  4 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдими? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  3 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  46 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  9

Руслан Аҳмедов: "Хоразм"нинг шахсий стадиони йўқ" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Хоразм"нинг шахсий стадиони йўқ"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Машъал" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Руслан Аҳмедов фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало "Машъал" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб яхши шаклланган жамоа. Улар ташаббусни қўлга олишини олдиндан билар эдик. Айрим хатоларимиз эвазига шундай натижа қайд этилди. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Имкон даражасида ҳаракат қилишди. Таркибимиз бошқа жамоаларга нисбатан анча ёшроқ",- деди Руслан Аҳмедов. 



- Ўз вақтида "Машъал"да фаолият олиб боргансиз. Бу жамоани қай даражада ўрганган эдингиз?

- Бир нечта шогирдларим ҳозир "Машъал"да ўйнамоқда. Уларнинг тактикасини ўрганиб чиққан эдик. Қаерда ишлашимдан қатъий назар, шогирдларим муносиб тўп тепса хурсанд бўламан.

- Биринчи бўлимда икки жамоа ҳам биттадан яхши вазият ярата олишди. Сизнингча, бу жуда кам эмасми?

- Бу эҳтиёткорлик билан боғлиқ. Чунки жамоамизда тажриба етарли эмас. Булар энди ўсаётган футболчилар. Агар тажрибали ижрочиларимиз кўп бўлганда бошқача тактикада ўйнар эдик. Мисол учун оддий вазиятда дарвозабонимиз олдинга чиқиб кетди. Ҳаммаси тажрибага алоқадор. Умуман олганда жамоамдан шикоятим йўқ. Ҳужум қилиш борасида ишлашимиз керак. 

- Ўзбекистон кубогида "Хоразм"нинг гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Гуруҳда Суперлиганинг икки клуби билан курашишимиз қийин албатта. Аммо ҳаракат қиламиз. Футболда олдиндан ҳеч нарса деб бўлмайди. 

- Ўтган турда "Андижон" билан ўйиндан сўнг рақиб бош мураббийи Виктор Кумиков сув йўқлиги ҳақида танқидий фикр билдирди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Жамоани шахсий стадиони йўқ. Ҳозирда БЎСМ стадионида рақибларни қабул қиляпмиз. Қайсидир маънода бунинг бизга алоқаси йўқ. Сув бўлмагани ҳақидаги саволга техник ходимлар жавоб бергани маъқул.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика