Руслан Аҳмедов: "Хато билан урилган биринчи голдан кейин ишлар осонлашди"
11 окт 2023 01:10
Янгиликлар
Руслан Аҳмедов: "Хато билан урилган биринчи голдан кейин ишлар осонлашди"
- "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Хато ҳаммада бўлади. Ўша хато билан биринчи голни уриб олганимиздан кейин ишлар осонлашди. Ҳимоядан ўйнаш - бизнинг кучли томонимиз. Бундан фойдаландик ва қарши ҳужумларда иккита гол урдик. Чиройли ўйин бўлди. "Ғиждувон"га навбатдаги учрашувларида омад тилайман.
- "Хоразм" жамоасининг 5-ўринга чиқиши борасида имкониятларни қандай баҳолайсиз? Назарий жиҳатдан имкониятлар сақланиб турибди.
- Рақобатчиларнинг қандай натижалар қилишига боғлиқ. Бизнинг ҳам навбатдаги икки ўйинимиз оғир ўтади. Умуман олганда, осон ўйиннинг ўзи йўқ. Бугунги ўйин ҳам енгил ўтди деб ўйламайман. "Ғиждувон" ҳам кучли томонларини кўрсатиб, ўз ўрнини сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Шундай бўлса-да, ғалаба қозондик. Яна бир бор ғалаба билан табриклайман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар