UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчиларни аниқлади  8 00:32МЮнинг "Бавария" футболчисига бўлган қизиқиши ошиб кетди  0 00:19Февзи Давлетов: "Яхши ўйнаб ютқазгандан ёмон ўйнаб ютган яхши экан"  0 23:49Сергей Лушчан: "Аброр Исмоилов Лео Месси ёки Роналдиньо эмас"  3 23:21Григорий Колосовский: "Бугунги ғалаба биздан кўра "Навбаҳор"га кўпроқ керак эди"  4 23:05БАА. "Ал Ваҳда" иродали ғалабага эришди, Эркиновдан ассист  3 22:56Арне Слот: "Асосий рақиблардан очко олиш керак"  2 22:41Анчелотти: "У "Олтин тўп"нинг бўлажак эгаси"  11 22:14Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз қийинчилик билан дуранг ўйнади  2 21:45Агуэро ЕЧЛ фаворитларини айтди  11 21:15Микель Артета: "Арсенал"нинг менталитети менга ёқади"  1 20:48Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Навбаҳор" "Металлург"ни мағлуб қилди  2 20:16Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Навбаҳор" "Металлург"ни мағлубиятга учратди  31 19:41Флик: "Бизнинг ўз йўналишимиз ва ғояларимиз бор"  34 19:15Моуриньо АПЛ аутсайдерини бошқаришга тайёр  5

Руслан Аҳмедов: "Футболни алдаб бўлмайди" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Футболни алдаб бўлмайди"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Динамо" - "Хоразм" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдинглар, 15 дақиқада 3 та гол бизни "шок" холатига тушириб қўйди. Шу сабабдан ҳам биз бугунги ўйиндан йирик ҳисобдаги мағлубият билан қайтаяпмиз. Мағлубият учун барча айбни ўз зиммамга оламан.

- Дарҳақиқат бугунги учрашув "Хоразм"нинг жорий мавсумдаги энг йирик ҳисобдаги мағлубияти билан якунланди. Нима деб ўйлайсиз, бунинг асосий сабаби нима?

- Футболни алдаб бўлмайди. Мавсум бошида ўзимиз истаган маҳоратли футболчиларни таркибга жалб эта олмадик. Иккинчи даврада ҳам таркибимизни кучайтириш борасида янгиликлар бўлмади. Аксинча, айрим футболчилар жамоамизни тарк этишди.

- Ўйин қайдномасида захирада кўрсатилган футболчилар сони оз эди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Такрорлайман, футболни алдаб бўлмайди. Бизда ҳозир жароҳатлар ва карточкалар туфайли чизиқларда муаммо юзага келган. Мағлубият учун узр сўрайман ва барча айбни ўз зиммамга оламан.

- "Хоразм" жамоасининг кучли бешликка кириши ва Суперлига учун кураш олиб бориши имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Имконият сақланиб турибди. Бироқ, тобора камайиб бораяпти. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Бунақанги мағлубиятни қабул қилиш мен учун оғир кечади. Балки кейинги ўйинга бошқа мураббий жамоани тайёрлаши ҳам мумкин, кўрамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика