
- Жамоамиз ажойиб мураббийларга ёлчиди. Улардан бири Юпп Хайнкес учта совринни ютиб берди (Германия чемпионати, Кубоги ва ЕЧЛ). Хосеп Гвардиола қўл остида эса Европа суперкубоги ва жаҳон чемпионатида зафар қучдик. Жамоамизни ташкил топканига 113 йил бўлди. Мавсум давомида барча совринларга эга чиқишимизга 113 йил талаб қилинди. Энди бу муваффақиятни такрорлаш қийин бўлади. Йилни ажойиб совринлар билан якунига етказганлигингиз учун барчангизга ташаккур.