Руминияда икки замбил кўтарувчи голни нишонлагани учун дисквалификация қилинди
19 дек 2015 12:35
Янгиликлар
Руминияда икки замбил кўтарувчи голни нишонлагани учун дисквалификация қилинди
Руминия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "Динамо" (Бухарест) - "Пандурий" (2:1) учрашувида ғалати ҳодиса юз берди.
Учрашувнинг 91 дақиқасида "Динамо" ҳимоячиси Анте Пульич рақиб дарвозасига ғалаба тўпини киритади. Замбил кўтарувчи тиббий хизматнинг икки ходими пойтахт клуби голини нишонлаш учун майдонга югуриб чиқишади.
Руминия футбол федерацияси бу икки "тўпалончи"ни бир ойга ўз вазифасидан четлатди ва 640 леев (153,64 доллар) жарима солди.
"Мезбонларнинг голидан жуда хурсанд бўлдик. Биз болалигимиздан "Динамо"га мухлислик қиламиз" - дейди замбил кўтарувчиларнинг бири.
Фикрлар