UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  0 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  7 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  5 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  19 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3

Руфат Акрамхўжаев: "Аламли гол ўтказиб юбордик" Янгиликлар

Руфат Акрамхўжаев: "Аламли гол ўтказиб юбордик"

Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руфат Акрамхўжаев матбуот анжуманида иштирок эди.




Ўйин ҳақида

- "Сўғдиёна"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин биз учун ҳам омадли, ҳам омадсиз бўлди. Бугун ютиб кетишимиз ёки дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди. Сўнги дақиқаларда жарима зарбасидан аламли гол ўтказиб юбордик.

Пенальтилар тўғри қўйилди деб ўйлайман, видео такрорларда кўрган бўлсаларинг керак. Бугунги ўйин ҳакамларига эътирозим йўқ. Бу футбол.

Бугун таркиб борасида озгина ўзгариш қилдик. Захирадан туширилган футболчилар ўйинни кучайтиришига ишонгандик. Ҳисоб тенглашганда ҳимоявий ўйин ташкил қилдик. Чунки "Сўғдиёна" кўп ҳужум ташкил этаётганди, ҳимоя чизиғимизни мустаҳкамлашимиз зарур эди. Бу қарши ҳужумда ўз натижасини берди, иккинчи пенальтини ишладик. Афсуски, голга айланмади.

- Бугун жамоангиз кўрсатган ўйиндан қониқдингизми?

- Жамоамиз бугун тўлиқ ўз ўйинини намойиш этди деб айта олмайман. Бу холат бўйича таҳлил қиламиз, Мураббийлар штаби билан бугунги ўйинимизни кўриб чиқамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика