Руди Гарсия: «Қайтараман, биз иккинчи ўринни сақлаб қолишимиз керак»

Narzulla Saydullayev
3 мар 2015, 07:35
«Рома» бош мураббийи Руди Гарсия Италия чемпионати доирасидаги «Ювентус»га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдирди.
«Ўйинда тактик кураш кечди, шу боис барчасини стандартлар ҳал қилди. Ўйиндан жуда кам вазиятлар ташкил этилди.

Ўтказиб юборилган голдан сўнг дарҳол гол урдик, бу характеримиз борлигидан далолат.

Бизнинг жамоа ҳеч қачон ўз майдонида дурангни сақлаб қолиш учун ўйнамайди, бугун 10 киши бўлиб ҳам ҳужум қилдик.

Олдинда 13та ўйин қолди, шу боис иккинчи ўринни сақлаб қолишимиз керак», – дейди Гарсия.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru