UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  1 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  30 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  3 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  58 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2

РПЛ. "Рубин" "Уфа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ўрунов эса... Янгиликлар

РПЛ. "Рубин" "Уфа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ўрунов эса...

Россия чемпионати 22-туридан ўрин эгаллаган баҳс матнли трансляциясиги ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Остон Ўрунов кичик жароҳат туфайли захирадан ўйинга қўшилди.  

Уфа – Рубин 0:3

«Нефтяник»

Гол: Макаров 31', Кварацхелия 42', Самошников 74'

Уфа – Беленов, Йокич, Бауэр (Морозов, 46), Плиев, Табидзе, Голубев, Милетич, Камилов (Иванов, 46), Жамалетдинов (Сисуев, 75), Андрич, Кротов (Ўрунов, 83).

Рубин – Дюпин, Самошников, Старфельт, Зотов, Уремович, Макаров, Кварацхелия (Игнатьев, 85), Абильгор, Шатов, Костюков (Мусаев, 87), Деспотович (Бакаев, 82).

Огоҳлантиришлар: Камилов (20), Абильгор (30), Голубев (33), Иванов (80).

Учрашув якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Зарба! Иванов бош билан зарба йўллади, дарвозабон жамоасини голдан қутқарди. 

87. "Рубин"да алмаштириш: Костюков ўрнига Мусаев тушди. 

85. "Рубин"да ўзгариш: Кварацхелия ўрнига Игнатьев ўйинни давом эттиради.

83. "Уфа"да алмаштириш: Кротор ўрнига Остон Ўрунов майдонга тушди. 

82. "Рубин"да ўзгариш: Деспотович ўрнига Бакаев туширилди.

80. Олег Иванов қоидани бузгани боис огоҳланитириш олди.

79. Деспотовичда қандайдир жароҳат кузатилди. Ҳужумчи тиббиёт ходимлари ёрдамига муҳтожлик сезяпти.

77. Зарба!  Кварацхелиянинг узоқдан йўллаган зарбаси манзилга аниқ бормади.

75. "Уфа"да алмаштириш: Жамалетдинов ўрнига Сисуев қўшилди. 

74. ГООООООООООЛ!  Илья Самошников ҳисобни йириклаштирди – 0:3!

72. "Уфа" сафида Дмитрий Сисуев майдонга тушишига ҳозирлик кўрмоқда. 

71. Андрич "Уфа" ҳужумида фаол ўйнаяпти. У бу гал ҳаводаги курашда ғолиб чиқди, зарба эса кучсиз чиққани боис Дюпин қийналмади.

69. Зарба! Самошников олис масофадан зарба берди, яна Беленов катта саҳнада!

67. Макаровнинг зарбасидан сўнг Беленов тўпни қайтарди.

65. "Рубин" ҳимоясига Деспотович ёрдамлашаётган бўлса, "Уфа"да Жамалетдинов бу вазифани яхши удаллаяпти ва ҳимояланишга шай ҳолатда турибди.

63. Андрич майдон марказида яхши очилди. Тўп ўнг қанотдан унга ошириб берилди, бош билан берилган зарба эса ўзини оқламади.

61. "Уфа" чапда бурчак тўпи ишлади. Милетич тўпни ичкарига оширди, Деспотович осонлик билан хавфни бартараф қилди.

58. Морозов ўнг қанотдан марказга кўчди ва зарба йўллади – Дюпин қийинчиликсиз тўпни қўлига олди.

55. Абильгор олис масофадан зарба берди, Беленов ўз ўрнида!

53. Самошников нималар қилмоқда?!  У қозонликларни бирин-кетин алдаб ўтди, аммо якунда унинг зарбаси барибир "блокланди".

51. Андрич жарима майдони ичида тўп билан ҳаракатланди, аммо Уремович устамонлик билан ҳимояланди.

50. "Уфа" паузадан кейин энегргияга бой ўйин қуришга ҳаракат қилмоқда, "Рубин" эса хотиржамликни сақлаб қолган.

48. Тимур Жамалетдинов шеригининг пасидан кейин тўпни ўзида сақлай олмади ва рақибга олдирди.

46. "Уфа"да 2 та ўзгариш: Бауэр ўрнига Морозов, Камилов ўрнига Иванов тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

1-тайм статистикаси

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:2. Танаффус!

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

42. ГООООООООООООЛ! Хвича Кварацхелия яқин масофадан гол уриб, ҳисобни оширди – 0:2!

40. Плиевнинг узатмасидан сўнг Уременович бош билан зарба йўллади, Дюпин қийинчиликсиз уни ушлаб олди.

37. Макаров ўнг қанотдан марказга пас узатди, Бауэр Кварацхелияга нисбатан қоидани бузмаган ҳолда тўпга эгалик қилди.

36. "Уфа" ўйинини кучайтириши лозим. "Рубин" биринчи даврада 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ўшанда ҳам "Уфа" худди бугунгидек ўйин намойиш қилганди.

33. Голубев қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

33. Зарба!  Камиловнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

31. ГОООООООООООООЛ! Денис Макаров ҳисобни очди – 0:1!   Хвичадан тўпни қабул қилган Макаров ўзининг қойилмақом зарбаси орқали тўпни "тўққизлик"га йўналтирди. Денис кетма-кет иккинчи тур гол урмоқда.

30. Абильгор Голубевга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка ишлади.

28. Кварацхелия чап қанотда тўп назоратини олиб бориб, "тўққизлик"ни нишонга олди, аммо ноаниқ. 

25. Милетовичдан узатмасидан сўнг Дюпин дарвозасини тарк этиб, тўпни ушлаб олди.

23. Тўпга эглаик қилиш бўйича статистика: 32% – 68%. Слуцкий жамоаси фойдасига.

21. Хавфли вазият!  Кострюков-Беленов дуэлида дарвоабон бироз вақтли ҳаракат қилиб, жамоасижонига ора кирди.

20. Ҳа, бу ҳолатда сариқ кўрсатмаса ҳам бўлмасди. Камилов қўполлиги учун огоҳлантирилди.

18. Костюков майдон марказида Камиловга нисбатан қўпол ўйнади. Бош ҳакам Панин бу гал ҳам огоҳлантиришни истамади. 

16. Йокич ўз жарима майдончаси яқинида Макаровга нисбатан қоидани бузди. Бош ҳакам ҳозирча сариқ карточка кўрсатишга шошилмаяпти. 

15. "Рубин" дастлабки 15 дақиқада 5 та бурчак тўпига эга бўлди. Қозон жамоаси бугунги ўйинда рақибдан бир бош устун кўринмоқда.

13. Бурчак зарбасидан келган узатмага Беленов эга чиқмоқчи бўлди, унинг тегинишидан сўнг тўп майдонни тарк этди, "Рубин" фойдасига яна бир корнер.

11. Камилов Абильгорнинг оёғига зарба берди. Жарима майдонигача масофа узоқ. Демак, узатмани кўрамиз.

9. Шатов Макаровни пас билан таъминлади, кейинги мўлжал Деспотович эди, бироқ мезбонлар ҳимояга қайтишга улгуришди.

7. Жамоалар ўйинни юқори темпда давом эттиришмоқда.

5. Макаров тўпни ўнг қанотдан ичкарига – Деспотовичга ошириб берди, Беленов вазиятга аралашиб, тўпни илиб олди.

3. Макаровнинг дастлабки узатмаси ноаниқ чиқди, аммо иккинчи уринишни муваффақиятли бажарди, Деспотович тўпга етиб кела олмади, Бауэр эса ўз дарвозасини ишғол этиб қўйишига оз қолди.

2. Тимур Жамалетдинов рақиб жарима майдонининг ўнг тарафида тўпга эгалик қилди ва жамоадошлари томон пас узатди, Дюпин ушбу вазиятни олдиндан ўқиди ҳамда тўпга эга чиқди.

1. Ўйин бошланди! 

- Футболчилар ваниҳоят, майдонга тушиб келишмоқда. 

Маълумот учун, "Уфа" 14 очко билан 15-ўринда бораётган бўлса, "Рубин" 34 очко билан 8-ўринни банд этиб турибди. Бугун қайд этилажак натижа турнир жадвалига ўс таъсирини ўтказиши еҳтимолдан ҳоли эмас. 

"Рубин" "Нефтяник"да 

Таркиблар маълум

- Ўйин Тошкент вақти билан 16:00 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!  Бугун РПЛ 22-турида ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўп тепадиган "Уфа" клуби ўз майдонида "Рубин"ни қабул қилади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика