

Рўйхатда етакчи сифтида кўрсатилган “Зенит” футболчиси Малкомнинг нархи 38 млн.дан 30,5 млн.га тушди. 2-ўриндаги ЦСКА аъзоси Марио Фернандеснинг трансфер суммаси эса 20 фоизга арзонлашиб, 30 млн.дан 24 млн.га пасайди.
Шунингдек, Премьер-лигада ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик футболчиларнинг трансфери кўрсаткичида ҳам ўзгариш юз берди. Жумладан, “Ростов” форварди Элдор Шомуродовнинг нархи 5,2 млн евро қилиб кўрсатилган (аввалгиси 6 млн).

“Уфа” сафида ҳаракат қилаётган Остон Ўруновнинг нархи эса 10 фоизга камайди ва унинг янги трансфер қиймати 900 минг евро сифатида қайд этилди.




