UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди  0 16:43"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди  0 16:14ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ   2 15:44"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида  0 15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  1 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  0 14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  10 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  2 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  20 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  9 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  14 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  5 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0

РПЛ. "Рубин" ва "Ростов" ўзаро дуранг ўйнашди Янгиликлар

РПЛ. "Рубин" ва "Ростов" ўзаро дуранг ўйнашди

Россия чемпионати 29-туридан ўрин олган "Рубин" - "Ростов" ўйини матнли трансляциясини шу саҳифада кузатиб бордингиз.


Рубин – Ростов 0:0 

«Ак Барс Арена»

Рубин – Дюпин, Самошников, Уремович, Старфельт, Пабло, Макаров (Бакаев, 46), Евтич (Давиташвили, 64), Коновалов, Кварацхелия, Абильгор (Тарасов, 64), Игнатьев (Марков, 64).

Ростов – Песьяков, Чернов, Хаджикадунич, Осипенко, Саплинов (Ведерников, 78), Ионов (Прошляков, 90), Попов, Байрамян (Долгов, 77), Глебов, Мамаев (Логашов, 61), Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: Чернов (18), Попов (23), Байрамян (38), Глебов (45), Самошников (52), Тарасов (66), Долгов (80), Пабло (81), Уремович (85).


Ўйин якунланди - 0:0. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларгача соғ бўлинг. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

90. "Ростов" сафида ўзгариш: Ионов ўрнига Прошляков туширилди. 

89. Уууух! Кварацхелия рақиб ҳимоячиларини бирин-кетин алдаб ўтди ва зарба берди! Песьяков зарбани қайтара олди. 

87. Валерий Карпинга сариқ карточка!  Мураббий жуда кўп эътирозлари учун жазоланди. 

85. Уремович Черновни йиқитди ва сариқ карточкага эга бўлди. 

84. Тарасовнинг бош билан йўллаган зарбаси тўғри дарвозабон томон йўналтирилди, тўп Песьяковда. 

82. Элдор Шомуродовнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. 

81. Қўпол ўйнагани учун Сантосга сариқ карточка берилди. 

80. Кварацхелияни йиқитгани боис Долговга сариқ карточка кўрсатилди. 

77. "Ростов" таркибида 2 та ўзгариш: Байрамян ўрнига Долгов, Саплинов ўрнига Ведерников тушди. 

"Ростов" матбуот хизматнинг хабар беришича, Элдор Шомуродов "Ростов"дв эканлигига 3 йил бўлди. У шу пайтгача жамоа таркибида 80 ўйинда қатнашиб, 17 та гол урган ва 11 та голли пас узатган.

74. Шомуродов ва Старфельт майдон марказида тўқнашиб кетишди, ҳаммаси жойида. 

72. Бакаевдан кучсиз зарба, Песьяков ўз ўрнида. 

70. Зарба! Марковнинг қойилмақом зарбасиги бир оз аниқлик етишмади. 

69. "Ростов"да яхши ҳужум ташкил этилаётганди, бироқ Дюпин ўз вақтида дарвозадан чиқиб келиб хавф олдини олди. 

66. Тарасов Байрамянга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантириш олди. 

64. "Рубин"да бира тўла 3 та ўзгариш: Игнатьев ўрнига Марков, Абильдгор ўрнига Тарасов, Йевтич ўрнига Зурико Давиташвили тушди. 

61. "Ростов"да ўзгариш: Мамаев ўрнига Логашов туширилди. 

60. Зарба! Кварацхелия муаллифлигидаги зарбадан кейин Песьяков жамоасини қутқариб қолди. 

59. Кварацхелиядан узатма! Тўп "Ростов" посбони Песьяковда. У жамоадошларини олдинга бошлади. 

57. Кварацхелия қарши ҳужумга ўтди, олдинда бир ўзи. Табиийки, у 4 ҳимоячига қарши ҳеч нарса қила олмади. 

56. "Ростов"да ҳужум. Баярамяннинг узатмасини Уремович майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

53. Осипенко узоқдан зарба берди, жуда-жуда ноаниқ. 

52. Самошников қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди. 

51. "Рубин"да бурчак тўпи, аммо самарасиз.

49. Ууух! Зарба! Шомуродовнинг зарбасини Дюпин қийинчилик билан бўлса-да, қайтарди.

46. "Рубин"да ўзгариш: Макаров ўрнига Бакаев тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус! 

45+1. Глебов қўполлик мшлатгани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

45+1. Попов ва Чернов комбинацияси муваффақиятсиўлик билан тугади. 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

42. Уууух! Кварацхелия ажойиб рейди билан рақиб жарима майдони ичига кириб борди ва ерлатиб пас берди - Игнатьевнинг зарбаси! Ноаниқ...

40. Байрамян жарима зарбасидан тўпни ўйинга киритди, у Поповга пас берди, Поповдан узатма, аммо умуман тушунарсиз. 

38. Ана холос!  Байрамян майдон марказида қўл билан ўйнади ва сариқ олди. 

37. "Рубин" бурчак зарбасини амалга оширди, "Ростов" футболчилари тўпни қайтаришди. 

34. Хаджикадунич ҳаводаги тўп учун курашда бутсасининг таг қисми билан Кварацхелияга зарба бериб юборди, аммо ҳакам бунга эътибор бермади. 

33. "Рубин"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Бурчак тўпи ўйинга киритилади. Йўқ, ҳозирча ҳеч қандай фойдасиз.  

30. Ионовдан Шомуродовга узатма, лекин Элдор офсайдда қолиб кетгани маълум бўлди. 

28. Яна бир зарба! Бу гал Байрамяннинг узатмасидан кейин Попов бош билан зарба берди, бир оз ноаниқ. 

27. Зарба! Шомуродов! Унинг бош билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

24. Поповга сариқ карточка! У қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Кварацхелияни йиқитди. 

22. Чернов ҳаволатиб ичкарига пас узатди, Ионов эса тўпни ўзига мослаб олишга ҳаракат қилди, бироқ тўпни мезбонлар олиб қўйишди. 

19. Хавфли вазият! Жаримадан ошириб бермлган тўпни Игнатьев бош билан дарвозага йўллади, ўзгина аниқлик етишмади. 

18. Чернов Уремовичга қарши жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

15. "Ростов" катта устунликка эга ва тинимсиз ҳужум қилмоқда.   

13. Уууухх!  Ионовнинг  йўллаган зарбаси "рикошет" орқали ичкаридаги Саплиновга етиб борди, бироқ у бундан фойдалана билмади.  

12. Мамаевдан ажойиб узатма, аммо тўп Поповга қулай тарзда етиб келмагани чакки бўлди. 

10. Ууууух! Попов рақиб ҳимояиларини алдаб ўтган ҳолда ичкарига кириб борди ва Хаджикадуничга пас берди, унинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни эгаллашга эришди.   

7. Йевтич яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди, аммо унга совуққонлик етишмади. 

6. Зарба! Макаровнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

5. Элдор Шомуродовнинг узоқдан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди. 

3. Ҳозирча ўйин тенг курашлар остида давом этяпти ва пас беришда ҳар иккала жамоа ҳам кўп хатога йўл қўймоқда.  

1. Ўйин бошланди! 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Бизни олдинда икки ажойиб мураббий Леонид Слуцкий ва Валерий Карпин шогирдлари тўқнашуви кутмоқда

Жамоалар стадионда

Таркиблар эълон қилинди

Ўйин Тошкент вақти билан 20:00да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун РПЛ 29-тури доирасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Ростов" клуби "Ак Барс Арена"да "Рубин" меҳмони бўлади. Баҳсни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика