UZ

Сўнгги янгиликлар

РПЛ онлайн-турнири. Элдор Шомуродов сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди Янгиликлар

РПЛ онлайн-турнири. Элдор Шомуродов сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Sports.ru "Энг тез лига" орқали Россия футболини қайтармоқда.

РПЛ клубларидаги футболчилар қўлларига жойстикларни олган ҳолда тўхтаб қолган 23-турдан мавсумни PES (Pro Evolution Soccer)да давом эттиришмоқда.

 "Ростов" номидан қатнашаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "Сочи" шарафини ҳимоя қилаётган Нобоага қарши видеоўйинда куч синашди ва баҳсда муроса (1:1) йўли танланди. 

Элдорнинг узатган тўпини Роман Ерёменко дарвозага жойлаб қўйди. Жавоб голи эса баҳснинг сўнгги дақиқаларида Дмитрий Полоз томонидан киритилган. 


"Энг тез лига". 23-тур

"Урал" (Татаринов ва Мамин) – "Рубин" (Кварацхелия) 0:1

"Сочи" (Нобоа) – "Ростов" (Шомуродов) 1:1 

Голлар: Ерёменко (Шомуродов) - Полоз

"Крилья Советов" (Молчанов) – "Ахмат" (Махаев)

ЦСКА (Бийол) – "Зенит" (Дзюба)

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика