РПЛ Краснодар, Сочи, Ростов ва Грозний шаҳарларида давом эттирилиши мумкин
23 апр 2020 10:20
Янгиликлар
РПЛ Краснодар, Сочи, Ростов ва Грозний шаҳарларида давом эттирилиши мумкин
Россия Премьер-лигасининг бир нечта клублари РФС ва РПЛ раҳбариятига коронавирус борасида қулайроқ бўлган тўртта шаҳарда ўйнашни сўраб мурожаат қилишмоқчи.
Гап Краснодар, Ростов, Сочи ва Грозний шаҳарлари ҳақида кетмоқда. Бу ҳудудларда РПЛ ўйинлари учун қулай инфраструктура бор, шунингдек шаҳарлар ўртасида қулай транспорт алоқаси йўлга қўйилган. Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар берди.
РПЛ бу вариантга сўнгги чора сифатида мурожаат қилиши мумкин. Бу ўйинларни ёритиб борадиган "Матч ТВ" ва бир қатор клубларнинг бош ҳомийси бўлган букмекер команияларнинг розилигига боғлиқ.
Ушбу таклиф бугун РФСга юборилиши мумкин. Бундан ташқари, агар шу вариант маъқул кўрилса ҳам, барча ўйинлар мухлисларсиз ўтказилади.
Манба: metaratings.ru
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар