РПЛ. 8 даража совуқда ўтадиган баҳсга 10 минг мухлис келиши кутилмоқда
Aslanov Jasurbek
3 дек 2018, 15:40
Бугун, 3 декабрь куни Тошкент вақти билан 21:30да Туланинг "Арсенал" ҳамда "Зенит" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 16-тур учрашувига старт берилади.
Бу вақтда шаҳарда ҳаво -8 даражани кўрсатишига қарамасдан, учрашувни томоша қилиш учун стадионга 10 минг нафар мухлис ташриф буюриши кутилмоқда. Уларнинг 700 нафари меҳмон жамоани қўллаб-қувватлайди.