Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз!

Narzulla Saydullayev
22 окт 2014, 09:19
Бугун “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 43 ёшни қарши олди.
“Насаф” таркибида 12 мавсум тўп тепган Рўзиқул Бердиев шу вақт мобайнида қаршилик футбол ишқибозларининг энг севимли футболчисига айланиб улгурди. Футболчилик фаолиятини якунлагач,  Рўзиқул Саъдуллаевич кейинги фаолиятини ҳам “Насаф” билан боғлади. Жамоада дастлаб ёрдамчи мураббийи 2012 йилда эса бош мураббий сифатида иш бошлади. 2013 йилги мавсумда “Насаф” ушбу мутахассис қўл остида, мамлакат чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Бердиев Ўзбекистонда “йилнинг энг яхши мураббийи” унвонига лойиқ кўрилди.  Жорий мавсумда ҳам “Насаф” чиройли ўйинлари билан кўплаб рекордларини янгилаб, ишқибозларнинг чексиз ҳурматига сазовор бўлмоқда.

Бугун барча учун севимли бўлган инсон  - Рўзиқул Бердиев 43 ёшга тўлди. Мураббийимизга узоқ умр, сиҳат саломатлик тилаймиз. Умид қиламизки, “Насаф” келгасида ушбу мутахассис қўл остида бунданда юксак чўққиларни забт этиб, Юртимиз байроғини янада баландроқ ҳилпиратади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›