Рўзиқул Бердиевга "Тракторсози" қизиқяпти

Narzulla Saydullayev
19 окт 2015, 10:30
Куни кеча Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган Рўзиқул Бердиев фаолиятини хорижда давом эттириши мумкин.

Олган маълумотларимизга кўра, унга Эроннинг "Тракторсози" жамоаси жиддий қизиқиш билан чиққан ва унга ўйлаш имкониятини берган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилги ОЧЛ мавсумида "Насаф" табризликлар билан бир гуруҳдан жой олган ва қаршиликлар икки ўйинда ҳам "Тракторсози"ни мағлубиятга учратганлар.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia