UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  0 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  11 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  3 19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  0 19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  0 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0 18:168-8-8...   4 17:54Тотти: "Мен "Олтин тўп" ўрнига "Рома"ни танлаганман"  10 17:26Италия терма жамоаси афсонаси: "Рома" Довбикни узоқ ушлаб турмайди"  4 16:56"Сурхон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1 16:35Александр Исак "Ньюкасл"дан Англиянинг бошқа бир жамоасига ўтишига ишора қиляптими?  9 16:13"Атлетико"нинг ЕЧЛ доирасида "Сантьяго Бернабеу"га сафарлари статистикаси  8 15:51Футзал. Ўзбекистон кубоги. Иккинчи давра баҳслари Жиззах ва Андижонда ўтказилади  0 15:32"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини кузатмоқда  0 14:56"Арсенал" "Лилль" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1

Рўзиқул Бердиев: "Вазиятга реал қараймиз, биз айни пайтда кучли учликка киришга қодир эмасмиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Вазиятга реал қараймиз, биз айни пайтда кучли учликка киришга қодир эмасмиз"

Суперлига 10-тур доирасидаги "Насаф" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан кейин "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун тажриба ўз сўзини айтди ва ҳал қилувчи ролни ўйнади. "Локомотив" тажриба эвазига ғалаба қозонди. Шунга қарамасдан футболчиларимиз охиригача курашишди. Тўғри, ҳаяжон сезилди. Лекин жамоамиз кучли рақиб қаршисида ёмон кўринишмади. Агарда яратилган вазиятларни голга айлантирганимизда, унда натижа ҳам қониқарли бўларди. Абдухолиқовнинг голидан аввал Рашидхонов ўз имкониятинидан унумли фойдаланганида, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Футболдаги сен урмасанг, сенга уришади қоидаси амалда руй берди. Ўйлайманки, таркиб буткул янгилангани, ёшарганига қарамасдан жамоамиз чизгисидаги ўйинни сақлаб қолишга эришдик. "Локомотив" билан ҳам тенгма-тенг ўйнадик. Бугунги ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдирдим. Шунингдек, мухлисларимизга ҳам бизга билдираётган ишончи учун катта раҳмат! Айнан ишқибозларимиз бизларни ҳар доим қўллаб, бизга далда бўлишмоқда.

Вазиятга реал қарайлик, биз айни пайтда кучли учлик учун курашишга қодир эмасмиз. Таркиб буткул ўзгарди. Бир йилда тузилган жамоа билан юқори ўринлар учун курашиш қийин. Асосий мақсадимиз, ёш футболчиларнинг тажрибасини ошириш, ҳар ўйинга эса максимал ҳаракат қилиш. Юқори ўринлар учун курашиш эса ниҳоятда қийин бўлади. Балки иккинчи даврада таркибга тажрибали футболчилар қўшилса, ёки легионерлар келса, балки вазият ўзгариши мумкин.

Биз асосий таркибни йўқотганимизга қарамасдан, ўзимизнинг услубдаги, имзоимиз остида футболни сақлаб қолганимиз катта ютуқ. Буни янада шакллантири, такомиллаштиришга интиламиз. 

Лига Кубоги? Очиғи бу мусобақа бизга нима беришини билмадим. Айни дамда кўплаб футболчиларимиз ОТЖ йиғинига жўнаб кетишади. Биз эса асосий таркибга кам тушаётган ёш футболчиларга имконият берамиз. Бу мусобақа ким билан ўйнашимиздан қатъи назар ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган футболчиларни тушириб, максимал ҳаракат қиламиз.

Ислом Кенжабоев машғулотларда жароҳат олгани боис ўйинда иштирок этолмади. Бугун унинг йўқлиги ҳам ўз таъсирини ўтказди. Чунки тезкор футболчилар орқали рақиб ҳмоясини ёриб ўтмоқчи эдик. Лекин бу баҳона бўлиб қолмаслиги керак. 

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика